Марказий Осиё давлат раҳбарлари саммити августда Туркманистонда бўлиб ўтади

© Sputnik / Дильшода РахматоваФлаги центральноазиатских государств
Флаги центральноазиатских государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Oбуна бўлиш
Дастлаб МО давлат раҳбарлари учрашуви 2020 йилнинг августида Қирғизистонда бўлиб ўтиши керак эди, лекин пандемия туфайли 2021 йилга қолдирилди.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Марказий Осиё давлат раҳбарларининг саммити 6 август куни Туркманистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақида 24 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари суҳбатида маълум бўлди.
Хабарда айтилишига кўра, МО давлат раҳбарлари учрашуви Каспий денгизининг шарқий қирғоғида жойлашган “Аваза” - миллий сайёҳлик ҳудудида 6 август куни бўлиб ўтади.
Дастлаб, МО давлатлариинг олий даражадаги учрашуви ўтган йилнинг август ойида Бишкекда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, лекин пандемия туфайли ушбу учрашув 2020 йилнинг куз мавсумига. Кейин эса 2021 йилга кўчирилди.
Тошкентда 16 июль куни бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусида бўлиб ўтган халқаро анжуманда ушбу саммитни август ойида Туркманистонда ўтказишга келишиб олинган эди. Саммитнинг аниқ санаси эса бугун маълум бўлди.
Маълумот учун, МО давлат раҳбарлари учрашувларини ўтказиш Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, илк бор ушбу ташаббус БМТнинг 72-сессияси давомида эълон қилинган эди. Шундан сўнг илк учрашув 2018 йилнинг март ойида Қозоғистонда ва 2019 йилда ТОшкентда бўлиб ўтган эди. Учрашувларни бир йилда бир маротаба ўтказишга келишиб олинган.
Янгиликлар лентаси
0