Иқтисод

Ўзбекистонга олиб келинаётган электромобиллар сони кескин ошди

© electromobili.ruЭлектромобил Baic Senova
Электромобил Baic Senova - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистонга жами 130та электромобил импорт қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Ўзбекистонга олиб келинаётган электромобиллар сони кескин ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.
Хусусан июнь ойининг ўзида 63та электромобил олиб келинган. 2021- йилнинг январ-июнь ойларида эса хориждан жами 268 та электромобил импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230 тага кўп.
2021 йилда электромобиллар асосан Хитойдан олиб келинган.
Хитой – 228 та
Туркия – 24 та
Корея – 5 та
АҚШ – 5 та
Германия – 4 та
Литва – 1 та
Испания – 1 та
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёнинг етакчи электромобил ишлаб чиқарувчилари Тесла, SAIC, Тойота, Ниссан, Рено ва Фольксваген компаниялари ҳисобланади. Ушюбу компаниялар маҳсулотлари юқори сифати ва кўрсатгичлари билан ажралиб туради. Лекин ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича - Хитой биринчи ўринда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала