Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Сергей Шойгу Шерали Мирзо билан Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишМинистр обороны РФ Сергей Шойгу
Министр обороны РФ Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Бироз олдин Тожикистон Афғонистондан 100 минг қочқинларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Россия мудофаа вазири ва унинг тожикистонлик ҳамкасабаси Шерали Мирзо телефон суҳбатида тожик-афғон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди.
Мулоқот чоғида томонлар тожик-афғон чегараси ва чегарага яқин ҳудуддаги вазиятни, пайдо бўлаётган хавфларга қарши биргаликда курашиш чоралари ҳамда Афғонистон Ислом Республикасида вазият кескинлашувига доир масалаларни муҳокама қилишди, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Тожкистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари ўринбосари Эмомали Иброҳим Республика 100 минггача афғон қочқинларини қабул қилишга тайёрлигини ва халқро ташкилотлар билан бунинг учун керакли шароитларни ўрганаётганини малъум қилган эди.
Шунгдек, 23 июль куни АҚШ Конгресси Сенати ҳам Афғонистонлик қочқинларни жойлаштириш ва уларни таъминлаш мақсадида 100 млн. Доллар маблағ ажратишни маъқуллагани ҳақида ҳабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала