Сиёсат

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни табриклади

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Владимир Путин провели телефонный разговор
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин провели телефонный разговор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Ўзбекисто нва Россия президентлари Афғонистондаги вазият ҳамда стратгик ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин ва бошқа бир неча президентлар Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан табриклашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
Суҳбат аввалида Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан дилдан муборакбод этиб, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади, - дейилган хабарда.
Шунингдек, президентлар Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатлари, нинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Ундан ташқари Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш бўйича қўшма қувватларни тез фурсатда ишга тушириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга президентлар Афғонистон бўйича вазият юзасидан фикр алмашдилар.
Шавкат Мирзиёев посетил Республиканский центр онкологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Фото
Президент халқ орасида - фото
Президент матбуот котиби хабар қилишига кўра, бугун Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан табриклаш учун Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон президентлари ҳам қўнғироқ қилишган.
Унда ташқари ХХР раиси Си Цзиньпин, Туркия президент Тоййиб Эрдўғон, Миср президенти ас-Сиси, Беларус президенти Лукашенко, Озарбайжон президенти Алиев, Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин, Қозоғистон биринчи президенти Назарбаев ва бошқа бир неча раҳбарлар табрикнома йўллашган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала