Жамият

Жаҳонгир Отажонов иши судга оширилди

© Instagram / jahongir_atajanovsЖахонгира Атаджанов
Жахонгира Атаджанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2021
Тошкент ИИББ Жаҳонгир Отажоновга нисбатан очилган ишни судга юборди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Жаҳонгир Отажоновга нисбатан очилган иш судга юборилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Джахонгир Атаджанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2021
Ҳодисалар
Давлат органлари хизматчиларини ҳақорат қилган Жаҳонгир Отажановнинг ҳаракати текширилади
Хабарда айтилишича, Жаҳонгир Отажанов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган. Унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Қайд этилишича, унинг қилмишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23 июль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала