Ўзбекистон: 1200дан ортиқ ковид ва пневмония, 6 киши вафот этди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМедицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19
Медицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2021
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 731 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 290 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 731 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 290 нафарни ташкил қилмоқда.
Госпиталь для лечения больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Коронавирус ва пневмония: Ўзбекистонда 785 киши пандемия қурбони бўлди
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (63), Андижон вилоятида (20), Бухоро вилоятида (15), Жиззах вилоятида (91), Қашқадарё вилоятида (16), Навоий вилоятида (13), Наманган вилоятида (31), Самарқанд вилоятида (73), Сирдарё вилоятида (23), Сурхондарё вилоятида (79), Фарғона вилоятида (72), Хоразм вилоятида (28), Тошкент вилоятида (88), Тошкент шаҳрида (119) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 494 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 118 638 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 6 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 832 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 193,6 миллиондан ошди, 4,1 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (34,4 млн), Ҳиндистонда (31,3 млн), Бразилияда (19,6 млн).
Янгиликлар лентаси
0