Тожик-қирғиз чегарасида отишма: икки давлат расмийлари учрашув ўтказди

© Пресс-служба ГПС КыргызстанаСмотровая вышка на кыргызско-таджикском участке границе
Смотровая вышка на кыргызско-таджикском участке границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида отишма юз берди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бугун Боткен вилоятининг Тумба ҳудудида Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати матбуот хизматига асосан.
Пограничник республики Кыргызстан во время службы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма – чегарачи ҳалок бўлди
Учрашувда туманлар раҳбарлари ва чегараолди вилоятлари ички ишлар идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

"Учрашув якунлари бўйича Қирғизистондаги Қум-Мозор ва Тожикистоннинг Сомоньен (Дахма) ҳудудларида ҳеч қандай ишлар амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисида келишувга эришилди", - дейилади хабарда.

Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун томонларнинг чегара қўриқчилари чегарадаги хатти-ҳаракатлар чизиғига қатъий риоя қилишлари кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, Қирғизистон ва Тожикистон ички ишлар органларининг отрядлари ушбу ҳудудда биргаликда патрул хизматларини олиб борадилар.
Отишма можароси
Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, 24 июл куни Боткен вилоятининг Қум-Мозор ҳудудида тожиклар қирғиз томонининг рухсатисиз ер участкасини қумдан тозалаш ишларига киришдилар. Воқеа жойига қирғиз чегарачилари, маҳаллий ҳукумат вакиллари ва маҳаллий аҳоли етиб келишди.
Тожикистон томони қирғиз томонининг ишни тўхтатиш талабини бажармади. Тожикистонликлар Қирғизистон фуқаросини калтакламоқчи бўлишди. Кейин икки мамлакат аҳолиси ўртасидаги оғзаки жанжал муштлашувга айланиб, бир-бирларига тош отишди. Шундан сўнг, тожик чегарачиларидан Қирғизистон томон ўқ отилган. Қирғизистон Республикаси чегарачилари ҳам Тожикистон томон ўқ отишди. Отишма натижасида жабрланганлар йўқ.
Sputnik Тожикистон маълум қилишича, мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарада юз берган можаро юзасидан расмий баёнот берди.
Тожикистон чегара хизматининг хабар беришича, ҳодиса 24 июл куни эрталаб соат 9:30да содир бўлди. Чегарадаги участкада тозалаш ишлари давомида Қирғизистоннинг 20 фуқароси Тожикистон фуқаролари билан жанжалашиб, уларга тош отишни бошладилар. Манба берган маълумотга кўра, бир нафар тожик чегарачиси яраланди.
Икки мамлакат чегарачилари воқеа жойига етиб келишганидан сўнг, Қирғизистон ҳарбийлари, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўртасидаги ўзаро англашув меморандумининг 4-банди талабига зид равишда, имзоланган битимлар, Кактош қишлоғи аҳолисининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, тинч аҳоли ва тожик чегарачиларига асоссиз равишда ўқ узишди. Тожикистон чегарачилари жавобан уларга ўқ узишди, дейилган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.
"1924-1927 йиллардаги миллий ҳудудий чегараларни белгилаш тўғрисидаги ҳужжатлар ва 1989 йилда комиссиясининг келишувларига биноан ушбу участка тўлиқ Тожикистонга тегишли", - деб аниқлик киритди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Янгиликлар лентаси
0