Дунёда

Афғонистон аҳолиси толибларга талаблар билан митингга чиқишди: видео

© AFP / WAKIL KOHSARВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Афғонистон пойтахтида толиблар томонидан шимолий вилоятларнинг эгаллаб олинишига қарши бўлган маҳаллий аҳоли кўчаларга чиқди
Афғонистонда тинч аҳоли толиблар томонидан шимолий провинцияларнинг эгаллаб олинишига қарши протест рамзи сифатида кўчаларга чиқишди.
Афғонистон пойтахтидаги ушбу акция Тоҳар аҳолиси томонидан ташкиллаштирилди. Эркаклар транспарантлар илинган махсус палаткаларни жиҳозлаганларини кўриш мумкин.
Митинг тинч намойиш тарзида ўтган бўлса-да, аммо Афғонистон шимоли аҳолисининг талаблари етарли даражада кескиндир.
Митинг иштирокчилари толиблардан улар эгаллаб олган ҳудудлардан чиқиб кетишни талаб қилишмоқда.
Шунингдек, Афғонистон аҳолиси ҳукуматга ўз фуқароларини ҳимоя қилишни ва эгаллаб олинган ҳудудларни қайтариб олиш даъвати билан мурожаат йўллаганлар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала