Жамият

Ўзбекистонда бир суткада 705 кишида коронавирус аниқланди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЛечение больных с COVID-19 в ГКБ №52
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 839 нафарни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Кеча юртимизда 705 нафар кишида коронавирус, 482 нафар кишида пневмония аинқланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
2021 йил 25 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 995 (+705) нафарни ташкил этмоқда.
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Жамият
Эпидемиолог Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Янги касалланиш ҳолатлари энг кўп аниқланган ҳудудлар бешлиги қуйидагича: Тошкент шаҳрида - 96 нафар, Тошкент вилоятида - 80 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида - 71 нафар, Самарқанд вилоятида - 69 нафар, Фарғона вилоятида - 64 нафар.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 482 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 119 449 (+811) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 839 нафарни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала