Ўзбекистонга бешинчи "Афросиёб" поезди олиб келинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфросиаб
Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Oбуна бўлиш
Дастлаб, янги поезд махсус юк кемада 4000 км масофани босиб ўтиб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етказилган эди.
ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Испаниянинг "Patentes Talgo S.L.U." компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Афросиёб"нинг янги поезди Тошкентга олиб келинди.
Ҳаракат таркиби июл ойи бошида Испаниянинг Билбао шаҳридан Тошкентга жўнатилган эди.
Пассажиры в поезде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Тошкент метроси яна 10 та Россия поездлари билан тўлдирилади
Дастлаб, янги поезд махсус юк кемада 4000 км масофани босиб ўтиб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига олиб келинди. У ерда ҳаракат таркибининг барча вагон ва локомотивлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилганидан сўнг, 20 июл куни темир йўл орқали Ўзбекистонга жўнатилди. Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ҳудудларидан яна 4200 км масофани босиб ўтиб, ниҳоят 24 июл куни кечки пайт Тошкентга етказилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу русумдаги поезд Ўзбекистонда бешинчи бўлиб ҳисобланмоқда. Жорий йил якунига қадар яна битта шу турдаги юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд келтирилади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ривожланган юқори тезликдаги темир йўл инфратузилмасига эга бўлган 20 дунё мамлакатлари рўйхатидан ўрин олган бўлиб, дунёнинг юқори тезликдаги поездлари рейтинги (Global High-Speed Train Ranking)га киритилган Марказий Осиёнинг ягона мамлакати ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0