Ҳодисалар

Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди: тергов бўлими жиноят иши қўзғатди

© tribuna.uzКанал
Канал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
“Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди” сарлавҳаси билан видео тарқалди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди” сарлавҳаси билан видео тарқалди.
Ҳолат Паркент тумани ИИБ Навбатчилик қисмида 2021 йил 20 июль куни рўйхатга олинган, деб хабар қилди Тошкент вилояти ИИББ.
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2020
Ҳодисалар
"Навоийда самосуд": эркак қийноққа солиниб, тракторда судралди
Унга кўра, Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро М.М.(аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қизилсой” сойида чўмилаётган 1987 йилда туғилган фуқаро Д.Г.(аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган ва у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала