Жамият

Тошкент ирригация институти ректори Ўктам Умрзоқов вафот этди

Умер ректор ирригационного института Уктам Умурзаков
Умер ректор ирригационного института Уктам Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Умрзоқов Ўктам Пардаевич 26 июл куни вафот этди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Умрзоқов Ўктам Пардаевич 26 июл куни вафот этди.
Иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умрзоқов Республика олий таълим кенгаши раиси ҳам эди.
Марҳумнинг жанозаси эртага, 27 июль куни Тошкентда ўқилади.
Празднование Курбан-байрама - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Жамият
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси вафот этди
Ўктам Умрзоқов 1952 йил 20 августда Сирдарё вилоятида туғилган. 1974 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган, шундан кейин деярли бутун меҳнат фаолиятини ушбу олийгоҳга бағишлаган. Институтда ўқитувчи, кичик илмий ходим, лаборатория мудири, факультет декани ва проректор лавозимларида ишлаган. 2017 йилдан институт ректори, 2019 йилдан Республика олий таълим кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
У бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг отаси.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Ўктам Умурзоқовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала