Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Америкаликларнинг деярли ярми Афғонистондаги урушни хато, деб атади

© Sputnik / Dmitry Parshin / Фотобанкка ўтишЛюди на одной из улиц в Нью-Йорке после новостей о победе на выборах президента США кандидата от Демократической партии Джозефа Байдена
Люди на одной из улиц в Нью-Йорке после новостей о победе на выборах президента США кандидата от Демократической партии Джозефа Байдена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
АҚШнинг афғон урушидаги иштироки тўғрисидаги Gallup сўрови 2001 йилдан буён ўтказиб келинади
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Америкаликларнинг деярли тенг ярми АҚШнинг Афғонистондаги урушдаги иштироки хато бўлган, деб ҳисоблашади. Gallup ижтимоий институти ўтказган сўров натижалари бундан далолат беради.
Олинган маълумотларга мувофиқ, АҚШнинг 47% аҳолиси урушда иштирокка қарши чиқишган.
Афганские беженцы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Аналитика
"Бу бошланиши": юз минглаб афғон қочқинлари толиблар ҳужуми ва АҚШ бомбардимони оқибатидир
Сўров 6-21 июль кунлари оралиғида ўтказилган. Саволга жавоб АҚШ штатлари ва Колумбия округида яшовчи 18 ёшдан юқори бўлган 1007 нафар фуқаролардан олинган.
Ижтимоий институт АҚШнинг Афғонистондаги урушдаги иштироки тўғрисидаги сўровни америкалик аскарларнинг 2001 йилда АИРга киритилиши вақтидан буён ўтказиб келади.
2014-йилда 49% америкаликлар Афғонистондаги урушни хато, дея айтишган ва бу энг катта кўрсаткич бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2001 йил октябр ойида Афғонистонга ўз қўшинларини киритган эди. Қарор 11 сентабр куни Нью-Йоркдаги эгизак-биноларга уюштирилган ва қарийб 3 минг кишининг умрига зомин бўлган террористик хужум фонида қабул қилинган.
Штурмовик Су-25 СМ ВВС России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Россиянинг Су-25 ҳужум самолётлари ўзбек-афғон чегарасига жўнатилади
Операция чўққиси вақтида 2010-2013-йилларда Афғонистонда ғарб кучлари сони 150 минг кишидан ошган. АҚШ ва НАТОнинг асосий жанговар қисмлари республикадан 2014 йилда олиб чиқиб кетилган.
Амалдаги давлат раҳбари Жо Байден 14 апрел куни Америка тарихидаги энг узоқ хорижий ҳарбий кампанияга айланган Афғонистондаги операцияни тугатиш қарорини қабул қилгани ҳақида эълон қилди. Америка қўшинларини олиб чиқиш май ойида бошланган ва аскарлар августга қадар мамлакатни тарк этиши керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала