Жамият

ОТМларга кириш тест синовлари 5 августдан бошланади - тафсилотлар

© Пресс-служба МИСиСВступительные экзамены в филиале МИСиС в Узбекистане
Вступительные экзамены в филиале МИСиС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.
© Пресс-служба МИСиСВступительные экзамены в филиале МИСиС в Узбекистане
Вступительные экзамены в филиале МИСиС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Вступительные экзамены в филиале МИСиС в Узбекистане
Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.
Бунда:
- биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига 10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;
- иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириклари ва умумий 120 дақиқа белгиланади;
- мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл белгиланади.
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Жамият
ОТМларга кириш тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади
Давлат комиссиясининг 2-сон баёни билан спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган спортчи-ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда, спорт турлари ҳамда паралимпиа спорт турлари бўйича Осиё ва Республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили қабулида фақат “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Жамият
Бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин – ДТМ
Унга кўра:
— иккинчи мутахассислик фани (умумий жисмоний тайёргарликни назарда тутган ҳолда) ҳамда мажбурий учта фанга – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи бўйича тест синовларидан озод этган ҳолда максимал балл берилади;
— кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларнинг тўплаган балларига мувофиқ, улар умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Бунда, кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш учун минимал ўтиш бали Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ белгиланади;
— “Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур бакалавриат таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклини танлаган ушбу тоифадаги абитуриентлар кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;
—“Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларга совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишининг спорт турлари бўйича тузилган фан дастурлари асосида биринчи мутахассислик фани бўйича кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) ўтказилади;
— совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, биринчи мутахассислик фани бўйича касбий (ижодий) имтиҳон олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, тегишли спорт федерациялари, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларидан иборат бўлган таркибда тузиладиган имтиҳон комиссияси томонидан онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала