Сиёсат

Сиёсий партиялар ўз вакилларини рўйхатга олиш жараёнини бошламоқда - МСК

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании
Лидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Марказий сайлов комиссияси президент сайлови бўйича тадбирларни амалга оширишга ўтди.
ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Марказий сайлов комиссияси президент сайлови бўйича тадбирларни амалга оширишга ўтди. Жумладан, айни вақтда ўз ваколатли вакилларини рўйхатга олишни сўраган сиёсий партиялар мурожаатлари устида ишлашни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Ўзбекистонда президенти сайлови кампаниясига старт берилган эди.
Жараён Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режадаги тадбирларни ўз вақтида ҳамда босқичма-босқич амалга ошириб боришлари зарурлигини англатади.
Председатель ЦИК Узбекистана Зайниддин Назамходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Видео
Ўзбекистонда президент сайлови кампанияси бошланди
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 34-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партия сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун ваколатли вакил тайинлашга ҳақли. Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, сиёсий партия томонидан берилган ҳужжатни ва тегишли сайлов комиссиясининг мандатини ўз ёнида олиб юриши шарт”, деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сонли қарори билан Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
Лидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Сиёсат
Ўзбекистонни янги президенти нимага тайёр: партиялар етакчилари сайловолди режалари ҳақида
Мазкур Низомга мувофиқ эса “Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда иштирок этиш учун сиёсий партия юқори органининг раҳбари сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддатда ўз ваколатли вакилини тайинлайди ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатларни (мурожаатнома, номзоднинг паспорт нусхаси, 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат) тақдим этади. Марказий сайлов комиссияси сиёсий партия томонидан тавсия этилган ваколатли вакил номзодига тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кунлик муддатда уни рўйхатга олади ва унга белгиланган шаклда мандат беради”.
"Юқоридаги талабларга асосан, сиёсий партияларнинг ўз ваколатли вакилларини тайинлаганлиги ҳамда уларни ўрнатилган тартибда рўйхатга олиш ва белгиланган намунадаги мандатни бериш ҳақидаги мурожаатлари Марказий сайлов комиссиясига келиб туша бошлади", - дейилади МСК хабарида.
Таъкидланишича, 26 июль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ана шундай мурожаатлар келиб тушган.
"Сайлов кампаниясида Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партия ўртасида мулоқот олиб бориш, талаб этилган ҳужжатларни тақдим қилишни ташкилий равишда тартибга солиш учун Ваколатли вакил фаолияти йўлга қўйилади. Ваколатли вакил, биринчи навбатда, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиянинг манфаатини ифодалайди ва унинг сайлов жараёнидаги иштирокига оид масалаларни ҳал қилиб боради", - дея аниқлик киритилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала