Сиёсат

Машҳур "галочка" ва байроқ ранглари: МСК президент сайловлари логотипини тақдим этди

В Ташкенте состоялась презентация логотипа президентских выборов
В Ташкенте состоялась презентация логотипа президентских выборов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясини ўтказиш даврида кенг фойдаланиладиган рамз тақдимоти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати 2021 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловларининг логотипини тасдиқлади, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мазкур логотип, бугун, Марказий сайлов комиссияси матбуот-маркази раҳбари Санжарбек Рашидов томонидан журналистларга тақдим этилди.
© Пресс-служба пресс-центра ЦИК РУзСанжарбек Рашидов
Санжарбек Рашидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Санжарбек Рашидов
Санжарбек Рашидов нега айнан ушбу логотип танлангани ҳақида тўхталар экан, аввало сайлов кампаниясига киришишдан олдин ҳар битта давлатда унинг имижи ҳисобланувчи логотип ва бошқа атрибутларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилишини қайд этиб ўтди.
Маълум бўлишича, логотипни яратишда уч ой изланишлар олиб борилгани ва мазкур мақсадлар учун махсус фокус гуруҳи ташкил этилиб, унинг таркибига мамлакат аҳолисининг барча қатлами: зиёлилар, ишчилар, хизматчилар, деҳқн-фермерлар, шунингдек, ёшлар, кексалар, эркаклар ва аёллар, умуман олганда, ҳамма тоифа вакиллари киритилган.
Жумладан, фокус гуруҳидан Ўзбекистон Фанлар Академияси тарих институти ректори Азамат Зиё, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институти ректори Нодир Сайфуллаев, Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нур, Тошкент тўқимачилик институти проректори Ҳолида Комилова, Ўзбекистон давлат белгиси корхонаси раҳбари Бахтиёр Жумаев сингари олимлар, санъатшунослар, психолог ва социологлар жой олган.
Шунингдек, халқаро экспертлар, хорижий давлатлар тадқиқотчилари ва психологлардан ҳам сайлов кампанияси учун мўлжаллаб тайёрланган логотипни одамларга таъсири, уларни сайлов кампаниясига жалб қила олиш хусусияти тўғрисида фикрлар олинган.
В Ташкенте состоялась презентация логотипа президентских выборов
В Ташкенте состоялась презентация логотипа президентских выборов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
В Ташкенте состоялась презентация логотипа президентских выборов
Рашидовнинг айтишича, сайлов логотипи сифатида 16та вариант ишлаб чиқилган ва якунида ҳамма томонидан маъқулланган вариант тасдиқланган.
Логотипда сайлов бўлиб ўтадиган кун санаси акс этган ва Ўзбекистон давлат байроғи рангларидан фойдаланган. Шунингдек, логотипда барча учун таниш бўлган рамз - сайловларда асосий белгилардан бири саналган, халқ орасида "галочка", дейиладиган рамздан фойдаланилган.
""Галочка"нинг логотипдаги маъноси - қуш каби қанот қоқиб юксак самога парвоз қилаётган Ўзбекистондир", деди Санжарбек Рашидов.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала