Ўзбекистон ЕОИИнинг "Путешествую без COVID-19" дастурига қўшилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишQR-код
QR-код - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Oбуна бўлиш
Бугунги кунга қадар 530 мингдан ортиқ фойдаланувчилар ушбу дастурни ўз смартфонларига юклаюб олишган.
ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Ўзбекистон лабораториялари ЕОИИ ҳудуди амал қилаётган "Путешествую без COVID-19" дастурига қўшилди, деб хабар қилмоқда Евроосиё тараққиёт банки.
Яъни, бундан буён Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 87та тиббий ташкилотлар ПЗР-тест натижалари ЕОИИ давлатлари ҳудудига киришда тан олинади.

Маълумот учун, "Путешествую без COVID-19" мобил иловаси ЕОИИ давлатларидан бирининг чегарасини кесиб ўтаётган фуқаро коронавирусга салбий таҳлил топширганини тезкор исботлаш воситаси ҳисобланади.

25 июлдан бошлаб Россия чегарасини кесиб ўтувчи фуқаролар “Путешествую без COVID-19” иловасига мувофиқ салбий ПЗР тест топширган бўлиши талаб этилади. Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонда худди шундай талаб 1 сентябрдан бошлаб жорий этилади.
"Путешествую без COVID-19" дастурида ЕОИИ ҳудудида қабул қилинган санитар-эпидемиологик нормалардан ташқари верификация қилинган лабораториялар рўйхати мавжуд. Ундан ташқари мобил иловада ПЗР тестлар натижаларини ва QR-кодларни сақлаб қўйиш мумкин. Бугунги кунга қадар 530 мингдан ортиқ фойдаланувчилар ушбу дастурни ўз смартфонларига юклаюб олишган.
Мобил илова чегара назорат пунктларида кириб келаётган шахсларнинг ПЗР-тест натижаларини тезкор тартибда текшириш имконини беради. Касаллик аниқланмаган фуқароларда QR-код яшил рангда бўлади.
Янгиликлар лентаси
0