Иқтисод

Ўзбекистоннинг Москвадаги савдо ваколатхонаси нима билан шуғулланади?

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Савдо ваколатхонаси раҳбари лавозими бўйича Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Москвада Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси ташкил қилинади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 27 июль кнуи қабул қилинган қарорида айтиб ўтилган.
Қарорда айтилишига кўра, Савдо ваколатхонасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
1.
Олий даражали ташрифлар якуни бўйича йўл хариталарига киритилган аниқ лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
2.
Россиянинг йирик корхоналари, инвестиция ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш;
3.
Россияда Ўзбекистонга жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмини ошириш;
4.
Россияга Ўзбекистон товар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификация қилиш;
5.
Икки мамлакат тадбиркорлари орасида ҳамкорликни фаоллаштириш; Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, саноат кўргазмалари ташкил қилиш;
Қарорда, шунингдек, Ваколатхонада жами 7 киши фаолият юритиши айтиб ўтилган. Улардан 2 нафар инвестициялар бўйича менеджер, 2 нафари ташқи савдо бўйича менеджер, бир нафар молия институтлари билан ишлаш менеджери, ҳисобчи ва раҳбар бўлиши тайинланган.
Савдо ваколатхонаси раҳбари лавозими бўйича Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилгани айтиб ўтилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала