Россия ҳарбийлари афғон-тожик чегарасига етиб келишди - видео

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишТактические занятия мотострелковой бригады ЮВО МО РФ в Дагестане
Тактические занятия мотострелковой бригады ЮВО МО РФ в Дагестане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Oбуна бўлиш
Машғулотларда Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан 1,5 мингга яқин аскар қатнашади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Россиянинг 201-ҳарбий базаси бўлинмалари уч томонлама ҳарбий машғулотларида иштирок этиш учун Ҳарб-Майдон полигонига етиб келишди, деб хабар қилди Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.
Мотоўқчи, танкчилар, артиллерия, зенитчилар ва ҳарбий муҳандислар армия авиацияси вертолётлари ҳамроҳлигида Душанбедан 200 километрлик маршни бажариб, белгиланган полигонга етиб келишди.
Военнослужащие во время совместных антитеррористических учений коллективных сил быстрого реагирования государств-членов ОДКБ на полигоне Халкайер в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон афғон чегараси яқинида ҳарбий машқ ўтказади
Ҳозирча машқда иштирок этган вертолётларнинг аниқ сони ҳақида хабар берилмади.
Ҳарбийлар колонналарни ҳимоялаш, шартли заҳарланган ҳудудлардан ўтиш, разведка гуруҳлари ва шартли "душман" ҳаво ҳужумларини қайтариш машқларини бажаришди.
Тожикистон ҳарбий полигонида қўшинлар тўпланган жойда, ҳарбий хизматчилар қўмондонлик пунктлари, техникани яшириш ва ўқ отиш позициялар жиҳозланди.
Эслатиб ўтамиз, 5 - 10 август кунлари Афғонистон чегараси яқинидаги Хатлон вилояти ҳудудидаги машғулотларда Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан 1,5 мингга яқин аскар қатнашади.
300 тага яқин қурол ва ҳарбий техника жалб қилинади. Россия контингентининг асосини 201-ҳарбий базасининг бўлинмалари ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0