Аналитика

Россия янги “Қиёмат куни” самолётларини қурмоқда: учинчи авлоднинг ўзига хосликлари

© Sputnik / Nina Zotina / Фотобанкка ўтишТяжелые транспортные самолеты Ил-76 на репетиции воздушной части парада Победы в Москве
Тяжелые транспортные самолеты Ил-76 на репетиции воздушной части парада Победы в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Россия Мудофаа вазирлиги тез орада Ил-96-400М негизида учинчи авлод ҳаво бошқарув пунктини қабул қилиб олади. Иккита янги "Қиёмат куни" самолётларини йиғиш "Звено-С" лойиҳаси доирасида Воронеж авиация заводида бошланган.
Ҳаво бошқарув пункти (ҲБП) Олий Бош қўмондон ва Россия Қуролли Кучлари Бош штаби раҳбариятига, ҳатто душман қуруқликдаги барча қўмондонлик пунктларини йўқ қилган тақдирда ҳам, глобал қуролли можаро (атом уруши) пайтида қўшинларнинг барча турлари ва тоифалари, стратегик ядро кучларини ишончли бошқариш имконини беради. Бундай технологик даражадаги авиация мажмуасига дунёнинг иккита давлатигина эгалик қилиши мумкин – бу Россия Федерацияси ва АҚШ.
Полигонные испытания комплекса Посейдон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2020
Аналитика
Россия илк бор "Қиёмат куни торпедаси"ни учиришга тайёргарлик кўрмоқда
Россиянинг янги ҳаво қўмондонлик пункти америкада ишлаб чиқарилган худди шундай пунктдан шуниси билан ажралиб турадики, у бир неча "Қиёмат кунларига”мўлжалланган бўлиб, ҳар қандай тажовузкорга қасос муқаррарлигини таъминлайди.

Агар ҲБП уриб туширилса, нима бўлади?

Энг янги Россия ҲБПни аниқлаш ва йўқ қилиш мураккаб иш. Юқори автономлик, замонавий радиоэлектрон кураш воситалари, душман сунъий йўлдошлари ва радарлари учун кўўринмайдиган технологиялар, радиоактив нурланишдан ҳимоя, тезлик, масофа ва юқорига кўтарила олиш сингари жиҳатлар ҲБПга ер усти, ер ости ёки сув ости қўмондонлик пунктларига нисбатан катта устунлик беради.
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Дунёда
Пентагон Россия билан ядровий уруш юз бериши эҳтимоли ҳақида баёнот берди
Самолёт ёқилғи қуйган тақдирда ҳавода бир неча суткалаб туриши мумкин. Айтиш мумкин-ки, ҲБПни уриб тушириш энг хавфли нарса бўлса керак: шундай фаразий вазиятда, самолёт қулаётган 2-3 дақиқа ичида Бош штабнинг тезкор гуруҳи ўнлаб ёки ундан кўп душман мамлакатларни Ер юзидан бутунлай йўқ қилишга улгуради.
Замонавий уруш - бу Голливуднинг жанговар фильми ёки ўзаро зарбаларалмашинуви эмас, можаро томонлари жангда турли турдаги қўшинлардан фойдаланишнинг барча муҳитларидасценарийларни мослашувчан равишда ўзгартириши мумкин. РФ Қуролли Кучларининг умумий ҳолати, режалаштириш ва алоқа тизими, ядро қуролидан жанговар фойдаланиш алгоритмлари, давлат раҳбари ва Олий Бош қўмондоннинг сиёсий иродаси бунда катта аҳамиятга эга. Учинчи авлод ҲБПларининг ишлаб чиқарилиши ташқи ҳарбий таҳдидларнинг жиддийлигидан далолат беради.
Россия “Қиёмат куни” самолётлари ўзининг мавжудлиги биланоқ Пентагон ва НАТОдаги “қайноқ бошларни” совутмоқда ва глобал қуролли можарони номаълум узоқ муддатга чекинтирмоқда.

Учинчи жаҳон уруши учун қўмондонлик пункти

Россия қўшинлари тобора мукаммал автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, сунъий интеллект элементларига эга қуроллар билан жиҳозланмоқда. Стратегик ядро кучлари фаол равишда янгиланмоқда. Космик разведка ва алоқа воситалари ривожланмоқда. ҲБП вақт талабларига жавоб бериши керак.
Ил-80 - воздушный командный пункт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2020
Колумнистлар
Россия нега “Қиёмат куни самолётлари”ни янгиламоқда
“Қиёмат куни”самолёти бортидаги радио мажмуаси буйруқлар ва жанговар буйруқларни қўшинларга, шу жумладан 6000 км радиусда жойлашган стратегик авиация экипажлари, стратегик ядровий қурол ташувчи-субмариналар экипажлари, ҳаракатланувчи ва шахта ишга тушириш ускуналари шахсий таркибига етказиб беришга имкон беради.
Учинчи авлод ҲБП ўзига хос ноёб хусусиятлари билан ажралиб, бу хусусиятлар унинг функционаллиги, яшовчанлигива тежамкор энергия сарфи туфайли янада кучайтирилган. Бортда РФ Қуролли Кучларининг олий қўмондонлик таркиби, Бош штаб офицерларининг тезкор гуруҳи ва техник гуруҳ мутахассисларининг кўп соатлик фаолияти учун қулай шароитлар яратилган.
Энг асосийси бунда – ишончли ташувчи саналади. Ил-96-400 самолёти - бу юқори қувват ва хавфсизлиги билан машҳур бўлган Ил-96-300нинг юк модификациясидир. Замонавий материаллар самолёт массасини камайтиришга имкон берган, бунинг натижасида мустаҳкамлик ва самарадорлик захираси таъминланган. Ил-96-300 махсус модификациялар Россия Федерацияси президентининг №1 борти сифатида ишлатилади ва Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони вазифаларини бажаришга мослаштирилган.
Репетиция Парада Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Колумнистлар
Россия шимолий ҳудудларини ғайриоддий қурол билан ҳимоя қилади
ПС-90А1 двигателлари ва юк кўтариш қобилияти оширилган Ил-96-400 ҳаво кемаси - барча мавжуд ва истиқболли автоматлаштирилган жанговар бошқарув тизимлари билан ишлашга қодир борт мажмуаси учун ишончли базадир. Фуқаролик версиясида ИЛ-96-400М 370 йўловчини ташишга мўлжалланган. Россия авиасаноатининг барча машиналари орасида Ил-96 ҳаммасидан узоққа учади, шундай бўлса-да, Россиянинг чекка бурчакларида захира аэродромлари ва тегишли инфратузилма объектлари зарур.
РФ Қуролли Кучлари Бош штаби мутахассислари кенг кўламли ҳарбий можаронинг стратегик (компьютер) сцсенарийлари моделини тайёрлаётган бир пайтда, “Қиёмат куни”нинг бир нечта самолётлари базавий аэродромда ўз вақт-соатини жимгина кутиб туришибди. Бугунги кунда фаолият юритаётган ҳаво бошқарув пункти Ил-86 самолёти негизида яратилган ва Ил-80 деб номланган. Бу сингари иккинчи авлод тизимларидан тўртта қурилган. Учинчи авлод ҲБПни қуриш тўғрисидаги қарор иккинчи авлод тизимларини модернизациялаш вақти – 2019 йилда қабул қилинган эди.

Америкадаги ўхшаш самолётлар

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШнинг олий даражадаги раҳбарияти учун тўртта замонавий қўмондонлик пунктларига эга. Бу қўмондонлик пунктлари узоқмагистрал кенг корпусли Boeing 747-200 йўловчи самолётлари негизида яратилган. Машиналар мабодо ер устидаги бошқариш тизимлари ядро уруши натижасида вайрон бўлса, тегишли мақсадлар учун ишлатилади.
Комплекс ПРО THAAD   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Колумнистлар
АҚШ ҳарбий базалари ҳимоясиз деб тан олинди
Boeing 747-200 фуқаролик версиясида 374,8 тонна максимал кўтарилиш вазнига, соатига 895 км тезликка, 13750 метргача кўтарилиш нуқтасига, 10670 км парвоз масофасига эга. Йўловчи ўриндиқлари сони - 490. Boeing 747-200F юк ташиш бўлинмасида113 тоннагача юкларни таший олади.
Америка мажмуаларининг технологик имкониятларини бир нечта мисоллар ёрдамида баҳолаш мумкин.
Boeing C-32 базасида жойлашган АҚШ стратегик бошқарувзамонавий ҳаво пункти ер усти инфратузилмаси мавжуд бўлмаганда ёки душман томонидан ер усти бошқарув пунктлари, узеллар ва алоқа линиялари нишонга олиниб, йўқ қилинганда қўшинларни тезкор жойлаштириш пайтида турли хил вазифаларни ҳал қилишга мўлжалланган. Шунингдек, фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш бўйича федерал агентлик - FEMA мобил бошқарув пунктлари сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Презентация нового военного самолета Checkmate на МАКС-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Фото
Шоҳ ва мот: Россия янги қирувчини намойиш қилди
С-32Ада энг сўнгги ускуналар, навигация тизими ва алоқа воситалари ўрнатилган. Йўловчилар кабинаси бир нечта бўлимларга бўлинган: олий ҳарбий раҳбарият учун иш кабинети, мажлислар хоналари, тезкор гуруҳ хонаси, алоқа узелива дам олиш хонаси (эҳтимол барча ҲБПлари шу каби бўлимлар компоновкасига эга).
Биринчи самолёт 1998 йил 19 июнида Сиэтлдаги Boeingзаводида чиқарилган. Ҳаммаси бўлиб тўртта самолёт ишлаб чиқарилган ва уларнинг ҳар бири тезкор-стратегик қўмондонлик ҳаво қўмондонлиги пунктива “Минитмен” минтақалараро баллистик ракеталарни ишга тушириш бошқарув пункти функцияларини бажаришга қодир.
E-6B Mercury самолёти General Electric томонидан ишлаб чиқарилган тўртта F108-CF-100 турбоактив двигателларга эга Boeing 707-320 базасида яратилган. Самолётнинг максимал учиш массаси - 155 тонна. Парвоз тезлиги – 12000 м баландликда саотига 972 километргача. Кўтарилиш чўққиси – 12 810 м. Жанговар навбатчиликни олиб бораётган вақтда ҳавода ёқилғи қуймаган ҳолатда парвоз масофаси 12 400 км.ни ташкил этади. Ёқилғи қуйиш билан максимал парвоз вақти 72 соат. Самолётнинг парвоз экипажи 14 кишидан, бортдаги тезкор-стратегик қўмондонлик штаби - саккизта мутахассисдан иборат.
Минобороны опубликовало видео испытаний ракеты Сармат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Путин: дунёда қуролланиш пойгаси бошланган, Россия унга қўшилмайди
АҚШда биринчи ҳаво қўмондонлик пунктлари 1965 йилда пайдо бўлган ва бу махсус воситалар билан жиҳозланган КС-135А заправкачи-самолётлари эди. Улар АҚШ қуролли кучлари бош қўмондони самолёти ролини ўйнаган ва то уларнинг ўрнига учта E-4A “Боинг”лари келмагунига қадар Эндрюс авиабазаси (Мериленд штати)дан ҳаракат қилган. Европа ва Тинч океани ҳарбй ҳаракатлар театрлари учун алоҳида вариантлар мавжуд эди.

Россия ва АҚШ ўртасидаги юқори технологиялар бўйича стратегик пойга давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала