Сиёсат

Камилов амалий ташриф билан Жанубий Кореяга боради

© Пресс-служба МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе
Абдулазиз Камилов принял участие в заседании Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлади.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. 29 июл – 2 август кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлади.
Ташриф дастурида Ташқи ишлар вазирлиги, парламент, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Яшил ўсиш глобал институти (GGGI) ва Корея Республикасининг бошқа идораларида учрашувлар ва музокаралар, шунингдек, Инчҳон шаҳридаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази фаолияти билан танишиш кўзда тутилган.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартибини, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала