Церемония открытия XXXII летних Олимпийских игр - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон Токио Олимпия ўйинларида
23 июлдан 8 августга қадар Токиода Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 71 спортчидан иборат Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирок этади.

МОҚ мутасаддилари бокс ҳакамлари фаолиятига норозилик билдиришди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Олимпийского комитета Узбекистана
Здание Олимпийского комитета Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Ўз ишига нопрофессионал ёндашган ҳакамлар Олимпия ўйинларидан четлатилади, лекин баҳс натижалари қайта кўриб чиқилмайди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпиада қўмитаси мутасаддилари Токиода Олимпия ўйинларида бокс мусобақаларини ўтказишга масъул бўлган Моринари Ватанабэ билан учрашишди.
Учрашув давомида бокс беллашувларнинг айрим баҳслари юзасидан эълон қилинган ҳакамлар қарорлари кенг омманинг норозилигига сабаб бўлаётгани маълум қилинди.
Бокс мусобақаларига ҳайъатлик қилувчи махсус комиссия таъкидлашига кўра, ҳар бир беллашувда 5 нафар ҳакамдан ташқари алоҳида 2 махсус вакил орқали рефериларнинг қарори назорат қилиб борилади. Баҳс якунида эълон қилинган қарор қайта кўриб чиқилмайди.
Жангларда шубҳали ҳолатлар алоҳида ўрганиб борилади ва ўз ишига нопрофессионал ёндашган ҳакамлар Олимпия ўйинларидан четлатилиш ва уйига жўнатиб юборилиши белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпия ўйинларида бокс баҳсларини ўтказиш Халқаро боксчилар ассоциациясига (АИБА) эмас, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан тузилган махсус комиссияга топширилган. Унга эса Халқаро гимнастика федерацияси президенти, япониялик Моринари Ватанабэ раҳбарлик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала