Иқтисод

Олмалиқда дунёдаги энг йирик олтин ва мис заҳиралари жойлашган - президент

© Рамиз БахтияровЦеремония закладки капсулы при строительстве медно-обогатительной фабрики в Алмалыке
Церемония закладки капсулы при строительстве медно-обогатительной фабрики в Алмалыке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади - Шавкат Мирзиёев
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаш маросимида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев айтишига кўра, Олмалиқ конларида миснинг миснинг ялпи захираси – 45 миллион тоннани, олтин захираси эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этади. Ушбу рақамлар ўтган 3 йил давомида дунёнинг етакчи лабораторияларида томонидан тасдиқланган.

"Бу рақамлар эса, дунёдаги энг йирик, ноёб олтин ва мис конлари айнан мана шу ҳудудда жойлашган деб айтиш учун, тўла асос бўла олади", - деди Президент.

Шундан келиб чиққан ҳолда, умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлган янги учинчи мис бойитиш фабрикасини қуришни бошлашга қарор қилинган.
Янги корхона 2024 йилга бориб йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Иккинчи босқичда эса қувватлар 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМесторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината
Месторождение Ёшлик-1 Алмалыкского горно-металлургического комбината - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината
Ана шу икки босқични амалга ошириш туфайли корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.
Комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етади.
Асосийси - лойиҳа доирасида 11 мингта янги юқори технологик иш ўринлари яратилади. Бу эса ёш йигит-қизларимиз учун геолог, муҳандис, технолог, лойиҳачи, дастурчи ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш имконини беради, деди президент.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМесторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината
Месторождение Ёшлик-1 Алмалыкского горно-металлургического комбината - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината
Президент айтишига кўра, бугунги кунда Олмалиқ тоғ-кон комбинати Ўзбекистон саноатининг локомотивига айланган. Бу ерда Ўзбекистонди ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7% яратилади, бюджет тушумларининг 8%ини таъминлайди. Корхонада 40 минг киши ишлайди. Жами экспорт ҳажмининг 15% айнан ОГМК ҳисобига тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала