Видео

РФ ва Ўзбекистоннинг йирик лойиҳаси: 3-мис бойитиш фабрикасига тамал тоши қандай қўйилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйилишига бағишланган маросимда иштирок этди
Лойиҳа "ВЭБ.РФ" кўмагида Газпромбанк томонидан молиялаштирилмоқда. Олмалиқ кон-металлургия комбинатини ривожлантириш учун жами 7 миллиард доллар йўналтирилади.
"Бу улуғвор режалар – том маънода инқилобий қадам, десак, тўғри бўлади", - деди Ўзбекистон раҳбари.
“Ёшлик-1” кони негизида қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикаси шу борадаги улкан қадамлардан биридир. Қиймати 2 миллиард доллар бўлган ушбу корхона биринчи босқичда йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради.
Иккинчи босқичда қувват 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди. Ушбу икки босқич амалга оширилиши натижасида корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.
Келгусида комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етади. 11 мингта янги, юқори технологик ишчи ўринлари яратилади.
Ускуналар ва бутловчи қисмларнинг салмоқли қисми Россия Федерацияси корхоналари - соҳа етакчилари томонидан етказиб берилади. Кутилишича, янги завод учун Россияда ишлаб чиқарилган 1 миллиард долларлик дастгоҳлар ва агрегатлар сотиб олинади. Олмалиқдаги завод қурилиши учун Россиянинг етакчи Enter Engineering консорциуми ва Газпромбанкнинг "Уралмашзавод"и билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.
Ўзбекистон-Россия энг йирик қўшма корхоналаридан бирида тамал тоши қўйиш маросими қандай бўлиб ўтганини Sputnik сюжетида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала