Спорт

Шомуродов "Рома"га ўтди

© AP / Stefano NicoliЭлдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
А-сериядан муҳим хабар - Шомуродов Италиянинг етакчи клубларидан бирига ўтди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Италиянинг "Рома" футбол клуби ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовни 5 йилга 16 млн. еврога ижарага олди, деб хабар қилмоқда, таниқли спорт журналисти Николо Скира.

Хабарда айтилишига кўра, "Женоа" ва "Рома" ўртасидаги шартнома 2026 йилгача имзоланган. Яна бир инсайдер Фабрицио Романо хабар қилишига кўра, шартнома якуний миқдори 18 млн. Еврони ташкил қилган. "Рома" Шомуродовни яна бошқа жамоага сотган тақдирда "Женоа" ушбу битимдан ҳам фоиз олади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Женоа бош тренери Давиде Баллардини Элдор Шомуродовни сотишни таъқиқлаб қўйган эди. Элдор Шомуродов Женоа таркибида ўтган мавсумда 8та гол ва битта натижали узатма берди.
1927 йилда ташкил қилинган "Рома" Италиянинг етакчи профессионал клубларидан бири ҳисобланади. Сўнгги 20 йилда "Рома" А-серияда 1 маротаба олтин, 8 маротаба кумуш ва 2 маротаба бронза медал соҳиби бўлган. Турли рейтинглар бўйича "Рома" италиянинг энг кучли (топ) футбол жамоалари орасида 5-ўринда, "Женоа" - 15 ўринда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала