Дунёда

Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олмоқда

© AFP / ILYAS AKENGINЛесной пожар в Турции
Лесной пожар в Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олмоқда, аҳоли ва туристлар эвакуация қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Туркияда курорт маскани ҳудудларида учта янги ўрмон ёнғини қайд этилди, деб хабар беради CNN Turk телеканали.
Бодрумдаги Гюверджик аҳоли пункти, Аланьядаги Айдин ва Еникей вилоятида Дидим ёнмоқда. Қутқарувчи ва ўт ўчирувчилар у ерга келишди.
Мармарисда маҳаллий аҳоли ва туристлар эвакуация қилинди.
Самолёт, 5та вертолёт ва 30 ёнғин юк машиналари ўтни ўчирмоқда.
Шунингдек, Анталия вилоят Аксеки тумани, Мерсин провинцияси Силифк, Адана провинциясидаги Караисали, Османие провинцияси Пос ва Кайсери провинциясидаги Яхьяли ҳудудларида ёнғин билан курашиш давом этмоқда.
Сўнгги икки кун ичида 13та ҳудудда 41та ўрмон ёнғин содир бўлди, улардан 31 таси назоратга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, 180 киши жароҳатланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала