Дунёда

Беларусдаги сўз эркинлиги экстремизм тусига кирди - заявил Лукашенко

© RTАлександр Лукашенко
Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Лукашенконинг айтишича, Беларусда сўз эркинлигига қарши эмас, балки экстремизм тусига кирган сўз эркинлигига қарши кураш бормоқда
ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакатда бошқача фикрлайдиганлар ёки турли фикрларга қарши эмас, балки "экстремистик фаолият тусига кирган сўз эркинлигига қарши" кураш олиб борилаётгани ҳақида гапирди.
Лукашенко бугун, жума куни маҳаллий фаоллар билан ижтимоий-сиёсий вазиятнинг долзарб масалалари бўйича учрашув ўтказмоқда.
Лукашенко назвал виновных в попытке военного переворота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2021
Видео
Лукашенко мамлакатда ҳарбий тўнтариш уюштиришга кимлар тайёргарлик кўрганини айтди
"Ахборот майдонида тартиб ўрнатиш бўйича тизимли иш якунига етмоқда. Бу ерда бир муҳим нарсани тушуниш керак: биз бошқача фикрлайдиганлар ёки турли фикрларга қарши кураш олиб бормаяпмиз. Худо асрасин. Агар турли фикрларни кесиб ташлайверадиган бўлсак - давлат тамом бўлади. Шунчаки, бугун биз ҳимоя қилиб келаётган сўз эркинлиги экстремистик фаолият тусига кирган", - дея иқтибос келтиради Лукашенко сўзларидан Белта давлат агентлиги.
“Иштонимгача титиб кўришди”: Лукашенко ўзи ҳақидаги фильмнинг "ағдар-тўнтарини" чиқарди >>>
Президент сўзларига кўра, ҳокимиятни танқид қилиш бошқа, сабаби Минск "ҳамиша танқидни адекват қабул қилган". "Қонли тўқнашувларга даъват қилиш ва инқилобий кайфиятни қўллаб-қувватламайдиганларни бир ёқли қилиш билан қўрқитиш эса мутлақо бошқа масаладир. Улар сохталаштирилган маълумотлар, киберҳужумлар ва шахсий маълумотларни ўғирлаш орқали муҳитни зиддийлаштириш билан банд", - деган Лукашенко.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала