Жамият

Бугун Ўзбекистонга кириб келиш қоидалари қандай – ТИВ маълумоти

© СС0 / Unsplash / Prasesh Shiwakoti (Lomash)ПЦР-тест на COVID-19, иллюстративное фото
ПЦР-тест на COVID-19, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Ўзбекистонга кириб келаётган барча фуқаролар 72-соат олдин ПЗР - тест топшириши керак. "Сариқ" ва "қизил" ҳудудлардан келаётганлар 14 кун карантин сақлаши керак.
ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Бугунги пандемия вазиятида Ўзбекистонга кириб келаётган йўловчилардан қандай ҳужжатлар талаб қилинади? Ушбу ҳақида ТИВ яна бир бор эслатма берди.
1.
Ҳаво транспорти ёки темир йўл орқали кириб келаётган шахслар қатновга рўйхатдан ўтишдан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда ПЗР тестининг манфий маълумотномасини тақдим этиши керак. Ўзбекистонда тан олинадиган ПЗР тест таҳлили топшириш мумкин бўлган лабораториялар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.
2.
Ўзбекистонга автомобил йўллари орқали кириб келаётган йўловчилар, ўз маблағлари ҳисобидан, чегара ўтказиш пунктларида экспресс антиген тест топширишлари керак. Тест натижаси мусбат бўлган тақдирда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган шахслар Республика ҳудудига киритилмайди.
3.
“Сариқ” ва “қизил” тоифага ажратилган давлатлардан кириб келаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда мажбуриятнома тўлдирган ҳолда, 14 кунга яшаш жойи бўйича ёки меҳмонхонада уй карантинини ўташлари талаб этилади.
4.
Сайёҳ сифатида келаётган чет эл фуқаролари, зарурат бўлганда, хизматини кўрсатиш шартномаси тўғрисидаги маʼлумотлар кўрсатилган ваучер тақдим қилиши керак бўлади.
5.
Ўзбекистонга “сариқ” ва “қизил” давлатлардан мустақил ташриф буюраётган туристлар (туроператор хизматларидан фойдаланмасдан) умумий тартибда кириб келиши белгиланган.
6.
Чегарада топширилган тест натижалари мусбат чиққанда хориж фуқаролари ўз мамлакатига қайтиб кетиш масаласи шу кундаги муайян авиакомпания ёки бошқа транспорт компанияларининг йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Маълумот учун бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус ва пандемияга чалиниш ҳолатлари кун сайин янги рекорд ўрнатмоқда. Сўнгги сутка давомида (29 июль) 897 кишида коронавирус ва 546 нафар фуқарода пандемия аниқланган. Республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128 403 нафарни ташкил қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала