Жамият

Мирзиёев билан учрашувдан сўнг машҳур бўлган "БелАЗ"чига президент совғаси топширилди

© Пресс-служба хокимията Ташкентской областиВодителю БелАЗа вручили президентский подарок
Водителю БелАЗа вручили президентский подарок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари "БелАЗ" ҳайдовчисига президент билан бирга тушган суратни совға қилган.
ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Куни кеча, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишининг бошланишига бағишланган маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган "БелАЗ" ҳайдовчиси Азиз Юсуповга президент номидан совға топширилди.
Юсуповга совғани Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Ҳамза Жумаев топширди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
© Пресс-служба хокимията Ташкентской областиВодителю БелАЗа вручили президентский подарок
Водителю БелАЗа вручили президентский подарок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Водителю БелАЗа вручили президентский подарок
"Куни кеча президентимиз ҳамсуҳбат бўлган Азиз Юсуповни бугун бутун республика таниди. Ижтимоий тармоқда бу ҳолат турли муҳокамаларга сабаб ҳам бўлди. Очиғи, шу "белазчи" йигитга ҳавасим келди. Худди шунақа расм менда йўқлиги озгина алам ҳам қилди. Лекин, уни топширишнинг ҳам ёқимли гашти бор экан", - дейди Ҳамза Жумаев.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари "БелАЗ" ҳайдовчисига президент билан бирга тушган суратини совға қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала