Ўзбекистонда БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси кучга кирди

© CC0 / Unsplash / Steven HWGЖенщина в инвалидном кресле
Женщина в инвалидном кресле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Oбуна бўлиш
БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ХХI асрда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги биринчи шартномадир. 2021 йил февраль ҳолатига кўра, БМТнинг 192 аъзо-давлатидан 182 таси ушбу халқаро ҳужжатни ратификация қилган.
ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. 2021 йил 28 июлда БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати
БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тенглиги, айниқса, аёллар ва болаларнинг таълим олиши, саломатлигини сақлаши, меҳнат қилиши, ўзи ва оиласи учун етарлича турмуш шароитига эга бўлишининг ҳуқуқий кафолатларини белгиловчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат. Мазкур Конвенция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган ва 2008 йил 3 майда кучга кирган.
Ўзбекистонда кам таъминланганлар, ногиронлар, ёшлар, аёллар ва қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.
Работа специализированной школы для слепых и слабовидящих детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2020
"Атроф-муҳит бизни ногирон қилиб қўйяпти" - кўзи ожизлар жамияти вакили
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси томонидан ноёб тажриба қўлланилди. Яъни, халқаро-ҳуқуқий ҳужжат дастлаб миллий қонунчиликка имплементация қилиниб, шундан кейин ратификация қилинди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси ва тенглигини кафолатлайдиган бир қатор қонунлар қабул қилинди. 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун ногиронларнинг ҳуқуқларини белгилайдиган асосий қонун ҳужжати ҳисобланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини жамият ҳаётининг сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларида ҳимоя қилиш асосида қандай вазият бўлишидан қатъи назар инсонни, шу жумладан ногиронлиги борлиги туфайли камситмаслик принципи ётади. Бу борада нафақат давлат тузилмалари, балки фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаоллик кўрсатаётгани жуда муҳим.
Великорецкий крестный ход в Кировской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2019
Ногиронлиги бўлган сайёҳларга алоҳида эътибор берилади
Бугунги кунда мамлакатда ногиронлик соҳасида 600 га яқин нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамоат фонди, Ўзбекистон Ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциацияси, Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Ўзбекистондаги фалаж ногирон болалар ва ўсмирларга ёрдам бериш "Умр" жамоатчилик маркази, "Инклюзив ҳаёт" ногиронлар жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти каби ННТлар бор. Ушбу нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари Конвенцияни ратификация қилишда фаол иштирок этди.
Ҳужжатнинг ратификация қилиниши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида замонавий усуллар ва халқаро стандартларни жорий этишга, Конвенциянинг асосий қоидаларини амалга оширишга, шунингдек Барқарор ривожланиш мақсадларининг "Ҳеч кимни ортда қолдирманг" тамойилини амалга оширишга ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0