Дунёда

RT телеканали Халед ал-Хатиб мукофотига аризаларни қабул қилишни бошлади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишВручение Международной премии в память о журналисте Халеде аль-Хатыбе
Вручение Международной премии в память о журналисте Халеде аль-Хатыбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2021
Khaled Alkhateb International Memorial Awards қатнашиш учун аризаларни қабул қилишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. RT телеканали в Khaled Alkhateb International Memorial Awards қатнашиш учун аризаларни қабул қилишни бошлади - ҳар йили можаро зонасидаги энг яхши иш учун журналистларга бериладиган халқаро мукофот. Ушбу мукофот RT Arabic билан ҳамкорлик қилган 2017 йил 30 июлда Сурияда ўлдирилган журналист Холид ал-Хатиб хотирасига бағишланган. Бу йил мукофот тўртинчи марта ўтказилмоқда.
Телеканал Russia Today - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2019
Дунёда
Суриялик журналист номидаги мукофотга аризалар қабул қилиш бошланди
Халқаро мукофот қуйидаги номинациялар бўйича берилади:
- "Можаро зонасидан олинган энг яхши иш: матн";
- "Можаро зонасидан энг яхши иш: видео";
- "Урушдан кейин: матн/видео" - урушни бошдан кечирган одамлар ва бутун халқларнинг тақдири ва тинч ҳаётга қайтиши ҳақида. Номинация биринчи марта тақдим этилади.
Khaled Alkhateb International Memorial Awards мукофоти ғолиблари 200 минг рубл миқдоридаги мукофот олади.
https://award.rt.com – сайтида ариза топшириш мумкин. 30 ноябрь куни ғолиблар эълон қилинади.
Ситуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Колумнистлар
Худди ўз уйидагидек: Туркия Сурия шимолини эгаллаб олмоқда
Биринчи йили мукофотлар Ироқ, Ирландия ва Сингапурдан келган иштирокчиларга насиб қилди. Ҳакамлар ҳайъати таркибига хорижий ва россиялик журналистлардан, жумладан Ирада Зейналова ва Евгений Поддубний киритилди.
2019 йилда 25тамамлакатдан ғолиблик учун аризалар топширилди.
Совриндорлар Россия, АҚШ, Италия ва Ҳиндистон вакиллари бўлиб, улар Сурия, Ироқ ва Ливиядаги можаролар ҳақида материал тайёрлашди. 2020 йилда RT мукофотини Россия, Сурия ва Ҳиндистондан келган ҳарбий мухбирлар олишди.
RT телеканали RT Arabic билан ҳамкорлик қилган 25 ёшли журналист Холид ал-Хатиб хотирасига бағишланган Khaled Alkhateb International Memorial Awards мукофотини таъсис этди. У 2017 йилда Суриянинг Хомс вилоятида жангарилар томонидан ракета ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди. Холид ўз репортажларида Сурия ҳукумат кучларининг жанги-террорчилар билан жангларни ёритган. 2018 йилда Россия президенти Владимир Путин Холид ал-Хатиб ўлимидан сўнг уни "Жасорат" медали билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, мукофот унинг оиласига топширилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала