Яна бир мамлакат "РФ-Ўзбекистон" агройўлагига қўшилади - буни қандай афзалликлари бор?

Oбуна бўлиш
Июн ойида Россия экспорт маркази, "Россия темир йўллари логистика" ва Uzagrologistics Centers агросаноат юкларини экспорт учун тезкор рефрижераторли контейнерли поездларда ташиш тўғрисида шартнома имзолади.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Қозоғистон "Россия-Ўзбекистон" агроэкспресс лойиҳасига қўшилиши мумкин. Бу ўзаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини оширишга ёрдам беради.
Ушбу масала "Россия экспорт маркази" АЖ бош директори Вероника Никишина ва Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграллашув вазири ўринбосари Кайрат Торебаев томонидан муҳокама қилинли.
Грузовики следуют под конвоем полиции в Фолкстоне, Великобритания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Жарималарни тўламаган хорижий юк автомобиллари чегарадан чиқарилмайди
"Россия-Ўзбекистон" агрологистика йўлаги уч томонлама ҳисобланади, чунки юк оқимлари Қозоғистон ҳудудидан ўтади. Поездлар узоқ кечикишларсиз ҳаракатланиши учун биз назорат қилувчи органларнинг ишини синхронлаштиришимиз керак, бу айниқса тез бузиладиган маҳсулотларни етказиб бериш учун жуда муҳимдир", - деб таъкидлади Никишина.
Унинг сўзларига кўра, шу йўл билан бу давлатларнинг бизнеси рақобатбардош устунликка эга бўлади. Шунингдек, ўрта муддатли истиқболда РФ, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш сезиларли даражада ошади, бозорлар фаолиятининг барқарорлиги ва давлатлар иқтисодиётининг барқарорлиги таъминланади.
Торебаев ишларни мувофиқлаштириш ва синхронлаштириш, шу жумладан Россиядан Ўзбекистонга борадиган барча йўлак бўйлаб транзит транспорти учун қулай тарифларни шакллантириш масалаларини ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.
Июнь ойида Россия экспорт маркази, "Россия темир йўллари логистика" ва Uzagrologistics Centers агросаноат юкларини экспорт учун тезкор рефрижераторли контейнерли поездларда ташиш тўғрисида шартнома имзолаган эди.
Янгиликлар лентаси
0