Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишПразднование Курбан-байрама
Празднование Курбан-байрама - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Oбуна бўлиш
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди.
Садбархон Мамитова 1966 йил Андижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган. 1982-1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Ўзбекистон: 1400дан ортиқ ковид ва пневмония, 8 киши вафот этди
Мамитова Жалақудуқ туманида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2007-08 йилларда туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлган, 2019-2020 йилларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатган. 2019 йил декабрдаги сайловларда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига депутат этиб сайланган.
2020 йил 4 март кунидан ҳозиргача Бўстон тумани ҳокими сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Янгиликлар лентаси
0