Жамият

Сенат аҳолини мажбурий эмлашга доир қонунни маъқуллади

© Пресс-служба хокимията Алмазарского района ТашкентаВ Ташкенте начали вакцинацию в местах массового скопления людей
В Ташкенте начали вакцинацию в местах массового скопления людей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Сенат бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини мажбурий профилактик эмлаш ҳамда ходим эмлашни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди
Вакцинация, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
Жамият
"Эмлаш мажбурий бўлиши керак" - Ўзбекистон бош эпидемиологи
Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда;
Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader