Давлетов: иш берувчи эмланмаган ходимини ишдан бўшатиш эмас, ишдан четлатиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровРусланбек Давлетов
Русланбек Давлетов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
Oбуна бўлиш
Адлия вазирининг сўзларига кўра, агарда фуқаро эмлашдан бош тортадиган бўлса, “ҳеч ким унинг қўл-оёғини боғлаб, тиббиёт муассасасига олиб бориб эмламайди”.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг ялпи мажлисида аҳолининг айрим тоифаларига мажбурий коронавирусга қарши эмлашни қонунийлаштирадиган ва иш берувчиларга эмлашдан бош тортган ходимни ишдан четлатиш ҳуқуқини берадиган қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилгани юзасидан фикр билдирди.
Агар фуқаро вакцинани рад этса, уни ҳеч ким мажбурлаб, тиббиёт муассасасига олиб бормайди ва вакцинани юбормайди. Аммо ҳуқуқий оқибатларига фуқаро ўзига масъулиятини олади. Яъни у вакцинани рад этса, унинг жамоат фаолияти, меҳнат қилиш ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Русланбек Давлетов
Адлия вазири
Вазирнинг сўзларига кўра, фуқаронинг эмланишдан бор тортиши, уни ишдан ҳайдаш учун асос бўлолмайди. Иш берувчи фақат вақтинчалик ишдан четлаштириши мумкин, бундай ҳолатларда ойлик тўланмайди.
“Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради”, - қўшимча қилган Давлетов.
Вакцинация, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2021
"Эмлаш мажбурий бўлиши керак" - Ўзбекистон бош эпидемиологи
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сенаторлар Ўзбекистонда мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонунни маъқуллагани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0