Видео

“Ер қимирлаб кетди”: Тошкентдаги кучли газ портлаши оқибатлари

31 июль куни соат 19:30 ларда Тошкентнинг Сергели тумани "Қўшқўрғон" маҳалласидаги омборхонада газ портлаши юз берди.
ФВВ маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида корхона ходими ҳалок бўлган ва яна уч киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Омборхонадан ташқари, ушбу корхонанинг офис бинолари қулаб тушган ва унга ёнма-ён жойлашган дўкон ҳам қисман зарар кўрган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хонага газ сизиб чиқиши оқибатида келиб чиққан.

“Ер қимирлаб кетди. Том маънода кўтарилиб тушди. Биз бирор бир жойда газ қуйиш ёқилғиси портлаб кетди деб ўйладик, чунки портлаш жуда кучли бўлди. Кўргани келганимизда оқ рангли қуюқ туман бор эди. Балки бу чанг эди. Омборхонада нима сақлашганини билмаймиз, лекин кимдир у ерда қандайдир пенкалар бўлганини айтди”, - деди Sputnik мухбирига воқеа гувоҳларидан бири.

Ҳозирда воқеа жойида электр узатишни тиклаш ишлари якунланган. Уйлар ва яқин атрофдаги дўконларда яна чироқ ёнган. Аммо савдо нуқталари кучли зарар кўрган. Омборхонага қўшни бинода шифт қулаб тушган, ойналар чил-чил бўлган. Ҳозир барча савдо нуқталари ёпиқ.
Последствия мощного взрыва на складе в Сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
Ҳодисалар
Сергелидаги омборхоналардан бирида газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik мухбири воқеа жойида бўлиб, портлаш оқибатларини тасвирга олди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала