Ҳодисалар

Сергелидаги омборхоналардан бирида газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПоследствия мощного взрыва на складе в Сергелийском районе Ташкента
Последствия мощного взрыва на складе в Сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
Ҳодиса оқибатида корхона ходими ҳалок бўлган ва яна уч киши турли даражада тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тошкентнинг Сергели тумани "Қўшқўрғон" маҳалласидаги омборхонада газ портлаши юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, ёнғин 31 июль куни соат 19:30 ларда содир бўлган. Ҳодиса оқибатида корхона ходими ҳалок бўлган ва яна уч киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Спасатели МЧС ликвидировали пожар, вспыхнувший в одном из ресторанов Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2021
Ҳодисалар
Тошкентдаги “Замондош” миллий таомлар ошхонасида ёнғин юз берди
Омборхонадан ташқари, ушбу корхонанинг офис бинолари қулаб тушган ва унга ёнма-ён жойлашган дўкон ҳам қисман зарар кўрган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хонага газ сизиб чиқиши оқибатида келиб чиққан.
Воқеа жойида ФВВ қутқарувчилари, ИИВ, Бош прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала