Сиёсат

ТИВ раҳбари Пан Ги Мун билан яшил иқтисодиёт технологияларини жорий этишни муҳокама қилди

© Пресс-служба МИДГлава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов в Сеуле провел переговоры с председателем Ассамблеи Глобального института зеленого роста (GGGI), бывшим генсеком ООН Пан Ги Муном.
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов в Сеуле провел переговоры с председателем Ассамблеи Глобального института зеленого роста (GGGI), бывшим генсеком ООН Пан Ги Муном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
Сеулда Абдулазиз Камиловнинг Яшил ўсиш глобал институти (GGGI) Ассамблеяси раиси Пан Ги Мун билан музокаралари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Сеулда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Яшил ўсиш глобал институти (GGGI) Ассамблеяси раиси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ бош котиби Пан Ги Мун билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, томонлар Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида Яшил ўсиш глобал институтига биринчи аъзо давлат бўлганини мамнуният билан таъкидлади. Тошкентда GGGI нинг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилди. Ўндан ортиқ қўшма тадбирлар амалга оширилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ва GGGI ўртасидаги қатор соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, глобал иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, яшил иқтисодиёт технологияларини жорий этиш, қайта тикланадиган ва водород энергетикасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда KOICA ва GGGI ўртасидаги қиймати 5,6 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида Орол денгизи минтақасининг экологик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳолатини яхшилаш бўйича ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Вид сверху на площадь Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Иқтисод
Самарқанд Ўзбекистонда биринчи бўлиб ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала