Туризм

Янги Airbus вертолётларидан туристик инфратузилмани ривожлантириш мақсадида фойдаланилади

© Пресс-служба АО Uzbekistan AirwaysUzbekistan Helicopters провел презентацию вертолетов Airbus H125 и Ми-8МТВ
Uzbekistan Helicopters провел презентацию вертолетов Airbus H125 и Ми-8МТВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
“Uzbekistan Helicopters” тижорий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган иккита Airbus H125 вертолёти тақдимотини ўтказди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. 31 июль куни “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ янги сотиб олинган иккита Airbus H125 ва Ми-8МТВ вертолётлари тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда хорижий туристик компаниялар вакиллари иштирок этди.
“Янги олиб келинган вертолётлар туристик инфратузилмани ривожлантириш мақсадида эксплуатация қилинади. Демак, биз барча туристик компанияларни ҳамкорликка чақирамиз. Рақобат муҳитида шаклланаётган ушбу туристик хизмат турини амалга ошириш учун Туризм ва спорт вазирлиги тадбиркорларга ҳамма шароитларни яратишга, хусусан, лицензиялар тақдим этишга тайёр. Шу муносабат билан сотиб олинган вертолётлар президент томонидан ҳам ташқи, ҳам ички туризмни ривожлантириш борасида қўйилган вазифаларга самарали ечим топиш имкониятини беради”, - деди Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида.
© Пресс-служба АО Uzbekistan AirwaysUzbekistan Helicopters провел презентацию вертолетов Airbus H125 и Ми-8МТВ
Uzbekistan Helicopters провел презентацию вертолетов Airbus H125 и Ми-8МТВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
Uzbekistan Helicopters провел презентацию вертолетов Airbus H125 и Ми-8МТВ
Тадбир доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар вертолётларда Тошкент-Билдирсой-Амирсой-Чимган-Тошкент йўналишида танишув парвозини амалга оширди.
Airbus Helicopters H125 енгил двигателли вертолёт FADEC рақамли бошқарув тизимига эга кучли двигатель билан жиҳозланган. У жами 6 кишига (2 нафар учувчи ва 4 нафар йўловчи) мўлжалланган. Шунингдек, авиатранспорт кузатув-қутқарув ишларини амалга ошириш, йирик ёнғин майдонларини ўчириш, юкни кўтариш, ҳосилни чанглатиш, электр узатиш тармоқларини юқоридан кузатиш, аэровидео тасвирга олиш, парашутда сакраш, геологик қидирув каби кенг кўламли вазифаларни бажаришда қўлланилади.
© Пресс-служба АО Uzbekistan AirwaysUzbekistan Helicopters провел презентацию вертолетов Airbus H125 и Ми-8МТВ
Uzbekistan Helicopters провел презентацию вертолетов Airbus H125 и Ми-8МТВ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
Uzbekistan Helicopters провел презентацию вертолетов Airbus H125 и Ми-8МТВ
3 нафар экипаж аъзоларидан иборат Ми-8МТВ вертолётининг бири 20, иккинчиси эса 16 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала