Жамият

Асадов Ўзбекистонда “Спутник V” ишлаб чиқаришдан асосий мақсад нималигини айтди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПроизводство вакцины Sputnik V
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Президент матбуот котиби мамлакатда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан асосий мақсад бу мамлакат аҳолиси саломатлиги эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан асосий мақсад бу мамлакат аҳолиси саломатлигидир. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Асадовнинг сўзларига кўра, “Jurabek laboratories” қўшма корхонасида ойига вакцинанинг 10 миллион дозасини ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд. Лекин россиялик ҳамкорлар билан биринчи босқичда ойига 2 миллион “Спутник V” дозасини ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришилган. Кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича музокаралар олиб борилади.
Лойиҳани молиялаштиришга оид музокаралар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни инобатга олган ҳолда олиб борилмоқда.
“Молиялаштириш масаласи муҳим эмас. Энг асосийси, президентимиз кўп маротаба такрорлаганларидек, ватандошларимиз фаол эмланиши учун бу лойиҳани (Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш – таҳр.) тезроқ ишга тушириш. Бу лойиҳасининг энг асосий мақсади – аҳолимиз саломатлиги”, - деди у.
Давлат раҳбари матбуот котиби лойиҳани амалга ошириш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериб борилишини қўшимча қилди.
Пресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланган – Асадов
Май ойида Тошкент ва Москва “Спутник V”ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олган эди.
29 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойидан Олмалиқ шаҳридаги "Jurabek laboratories" корхонасида “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилиб, корхонанинг техник имкониятлари билан танишди.
31 июль куни Россия тўғридан -тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) Ўзбекистонда “Спутник V”нинг биринчи партиялари ишлаб чиқарилганини хабар қилди. Ишлаб чиқарилган вакциналар сифатни назорат қилиш учун Гамалея марказига юборилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала