Азизхон Умархонов Олмазор туманига ҳоким бўлди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентНовым хокимом Алмазарского района Ташкента утверждён Азизхон Умархонов.
Новым хокимом Алмазарского района Ташкента утверждён Азизхон Умархонов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Oбуна бўлиш
У 2020 йилдан шу кунга қадар ИИВ Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Йиғилишда иштирок этган бош вазир Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига Умархонов Азизхон Шарифхонович номзодини Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этди.
Депутатлар Олмазор туман ҳокими лавозимига Умархоновнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.
Мухсинхужа Турсунхужаевич Абдурахманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2021
Ўзбекистоннинг Япониядаги янги элчиси тайинланди
Умархонов 2000 йилда Ўзбекистон ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида тизимда самарали фаолият юритган.
2020 йилдан шу кунга қадар ИИВ Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олмазор тумани собиқ ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0