Россия

"Газпром" Европа омборларига жўнатилаётган газ ҳажмини қисқартирди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишВывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) "Газпром"
Вывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
ЕИ ор ости газ омборхонларида ҳосил бўлган заҳиралар тақчиллиги оқибатида ЕИ газ бозорида нархлар ошди.
ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. "Газпром" Европанинг энг йирик газ сақлаш омборларига жамланаётган газ ҳажмини қисқартирди, деб хабар қолмоқда Gas Infrastructure Europe портали.
Сўнгги маълумотларга кўра, “Газпром” Австриядаги Хайдах, Германиядаги Реден ҳамда Нидерланддаги Бергермеер омборларига жамланаётган газ ҳажмини қисқартирган.
ОАО Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2019
Иқтисод
"Газпром" Туркманистондан яна газ сотиб ола бошлади
Одатда дам олиш кунларида саноат томонидан қўлланилаётган газ ҳажми камайиши ҳисобидан етказиб берилаётган газнинг қўшимча ҳажмлари пайдо бўлади ва улар омборхоналарга йўналтирилар эди.
Бироз олдин “Газпром” Украина орқали Европага газ транзит қилишда қўшимчқ қувур қувватлари брон қилишдан воз кечган эди.
Июль ойида Россия компанияси Европа бозорига суткасига жами 124 млн. метр куб газ етказиб берган. Август ойида ҳам худдий шундай ҳажмда газ етказиб бериш режалаштирилган.
Маълумот учун "Ямал — Европа" газ қувурида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли "Шимолий оқим – 1” газ қувури орқали Европага етказиб берилаётган газ ҳажми қисқартирилган эди. Бунинг натижасида ЕИ ор ости газ омборхонларида заҳиралар тақчиллиги ҳосил бўлди. Бу эса ўз навбатида, газ бозорида нархлар ошишига олиб келди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала