Колумнистлар

Грета Тунберг энди керакмас, ундан воз кечишди

© Sputnik / Шерри Парди / Фотобанкка ўтишМитинг с участием экоактивистки Греты Тунберг в США
Митинг с участием экоактивистки Греты Тунберг в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Елена Караева
Июль охирида инсоният, Ғарб ОАВлари хабарига кўра, углеврод газларини атмосферага чиқариш бўйича Ер шарининг бир йиллик заҳирасини ишлатиб бўлган. Август ойининг бошидан декабрь охирига қадар нима қазиб олинса ва атмосферага чиқарилса, бу “экологик қарз” эвазига бўлади.
Мутахассислар ҳисоб-китоб қилишига кўра, инсоният қайси мамлакат ёки қитъада яшашидан қатъий назар, бугунги кундагидек истеъмол ва ишлаб чиқариш даражасини сақлаб қолиши учун Планетада мавжуд заҳиралардан 3/2 баробар кўпроқ ресурс керак бўлади.
Вид сверху на площадь Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Иқтисод
Самарқанд Ўзбекистонда биринчи бўлиб ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилди
Экология мавзусида гап кетганда Грета Тунбергни эсга олмасдан илож йўқ. Эсингизда бўлса ушбу швециялик қиз бир вақтлар иқлим ўзгаришига қарши “мактаб ўқувчилари иштирокида норозилик намойиши” уюштирган эди.
Лекин Гретанинг режа ва мақсадларини яқиндан ўрганиб чиққанда, ундан фойдаланганлар ҳақида бошқача хулосага келиш мумкин.

Экология ва СССР

Айтиш жоизки, олдин СССРда ҳозир Россияда яшаётган кишиларга табиатни қандай севиш кераклигини ўргатишнинг мутлақо ҳожати йўқ.
Дунёнинг барча “ривожланган” давлатлари супермаркетларида харидлар пластик пакетларга жойлай бошланганида СССР ва Россияда фуқаролар магазинга ёнларига тўрли сетка (авоська) солиб борардилар. Ҳозир эса бу модага айланган. Ўша вақтлар озиқ-овқат маҳсулотлари пергамент қоғозига ўралиб бериларди. Целлофан пакетлар эса ювилиб қайта-қайта ишлатилар эди.
Болаларга эса ёшликда металлолом, макулатура жамлашни ўргатишар ва меҳнат эвазига ажойиб китоблар совға қилинар эди.
Шиша идишлар ҳам қайда фойдаланиш учун топширилар эди. Сут, қатиқ, вино, пиво ичимликлари идишларидан қайта-қайта фойдаланилар эди.
Бундай ҳаёт тарзи, нафақат жамиятнинг камбағаллиги, балким табиат заҳираларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш истаги билан ҳам белгиланар эди. Бу ўша даврнинг ўзига хос маиший маданияти эди. Кейинчалик уни қоралашга қаратилган кўплаб уринишлар бўлди.
Бу, ўрни келганда, шунчаки солиштириш холос.

Чиқинди газ квотаси

Келинг “табиатни авайлашга” қарор қилган “ривожланган давлатлар”га қайтамиз.
Атмосферага СО2 чиқаришни чеклашга қаратилган Киото протоколи кучга кирганидан сўнг, “буғхона газлари” ҳажми камайиши ўрнига биржа савдоларида юқори қийматли товарга айланди.
Трамвай на водородном топливе в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2021
Иқтисод
Ўзбекистонда "яшил" водород энергетикаси ривожлантирилади
Углеводород чиқиндилар квотаси худди нефть, буғдой, какао ёки бошқа реал маҳсулотдек сотила бошлади.
Хуллас, Ер шарини сақлаб қолиш шиори остида биржаларда шунчаки йўқ нарса “ҳаво” сотилмоқда. Квотаси кўп бўлганлар ва квотаси бўлмаганлар орасида маклер ва брокерлар улкан даромад олмоқда.
Қаерда мўмай пул бўлса ўша ерда фирибгарлик учун ҳам катта имкониятлар пайдо бўлади. Масалан, Остап Бендернинг “меъросхўрлари” Франциянидан “ҳаво” савдосида ҚҚС тўламаганликда айблаб 2 миллиард евросини шилиб олишган эди.
Лекин барибир 10 йил олдин бу майдонга ҳали глобалистлар келмаган, вазият тинч эди. 2015 йилда Парижда иқлим бўйича анжуман якунига етган замон, “яшил бондлар” (яъни облигацияга ўхшаш биржада пул топиш воситаси) пайдо бўлди.
Ушбу қарзлар йирик банклар ёки Европа Марказий банки томонидан кафолатланади. Уларнинг йиллик ҳажми ўнлаб миллиард евро. Лекин бу ҳам Малезон балллетининг барчаси эмас, кириш қисми холос.
Биринчи акт 3 йил олдин, саҳнага Грета Тунберг чиққанида бошланди. Айрим нуқсонларга эга бўлган ўсмир қизча – экология соҳасида Жанна д'Арк ролини ўйнаши керак эди. 2018 йилда Швеция парлементи олдида Грета эколигия ҳимоясига бағишланган турли намойишлар ўтказар, дунёнинг барча етакчи ОАВлари эса унинг ҳар бир сўзини ҳар бир ҳаракатини оқизмай томизмай кенг оммага етказиб турар эди.
Бундай пиарга ҳатто спорт ва кино юлдузлри, сиёсатчилар ҳам ҳавас қилса арзийди.
“Олтин миллиард” давлатлар аҳолисинининг миясини чайишга қаратилган ушбу кампаниянинг ўзига яраша нархи ҳам бор эди. У ярим йилдан сўнг Катовице шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги “иқлим анжуманида” маълум бўлди. У ерда, асосан Европа саъй-ҳаракатлари билан, ривожланган давлатлар иқтисодини “яшил рельсларга” ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. АҚШ ва Россия ушбу анжуманда алоҳида фикр билдиришди холос.

Ушбу ташаббус қиймати – йилига 100 миллиард еврони ташкил қилди.

Асосий мақсад – бозорларни яшил технологиялар фойдасига тақсимлаш, жараёнда барча Европа банклари ва молиявий оқимларини қамраб олиш ва йўл-йўлакай озроқ ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш.
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов принял участие в конференции высокого уровня «Зеленая Центральная Азия» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2020
Жамият
Камилов “Яшил Марказий Осиё” юқори даражадаги конференцияда нутқ сўзлади
Бу ерда гап шунчаки макулатура ёки металлом жамлаш, ёки шиша идишлардан қайта фойдаланиш ҳақида кетмаяпти. Гап – асосий пул оқимларининг манзиллари ўзгариши ҳамда “яшил революция” ташкилотчиларининг таркиби ўзгаргани ҳақида кетмоқда.
Ушбу молия оқимлари, албатта, кичик ва ўрта бизнесни четлаб ўтади. ЕИ томонидан экологик ташаббусларни қўллаб қувватлашга қаратилган маблағларнинг ярмидан кўпи – 740 миллиард доллари – бу йирик бизнес ва трансмиллий корпорацияларга йўналтирилган.
Оддий фуқаролар эса – бир неча ўн евро эвазига тўр сетка (нархи 80 еврогача) сотиб олиш ва ўзларини “янги истеъмолчи”лар қаторига қўшишга имкон беради.

Хўш, Грета қани?

Грета ўзига белгиланган ролни ўйнаб бўлди. Энди у кетса ҳам бўлади. Аниқроғи уни “қувишди”.
Сўнгги вақтларда экология “Жанна д'Арк”ининг баёнотлари кўпроқ “иқлим ўзгаришига” ёки “ўғирланган болаликка” таалуқли бўлмай COVID-19 вакциналарининг нотенг тақсимланиши ҳақида эди.
Грета қизиқишларининг бундай кескин ўзгаришини кўриш – ҳайратланарли албатта. Лекин глобалист даражасидаги ғирромлар билан қарта ўйнашга қарор қилгандан сўнг, улардан ҳалол ўйин кутишнинг ўзи ғалати бўлса керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала