Миграция

Мигрантлар йўқлиги инфляцияни оширмоқда – Собянин

© Sputnik / Ilya Pitalev / Фотобанкка ўтишВыступление мэра Москвы Сергея Собянина на Красной площади в Москве
Выступление мэра Москвы Сергея Собянина на Красной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Москва қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаслиги - инфляция ўсишига таъсир қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин айтишига кўра, Москва қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаслиги инфляция ўсишига ҳам таъсир қилмоқда.
“Ўтган ёзда барча қурилиш майдончаларини икки ойга ёпишга тўғри келди. Шунингдек оободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳам тўхтатилди. Оқибатда қурилиш ташкилотлари кўплаб ишчиларни ишдан бўшатиб юборди...

Кейинроқ эса, маошларни кўтаришга тўғри келди ва ҳамма нарсанинг нархи оша бошлади. Меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот миқдори ошмаса, лекин иш ҳақи ошса нима бўлишини сизга ҳар қандай иқтисодчи тушунтириб бериши мумкин. Шу сабабли биз ҳозир инфлация ўсишини кузатмоқдамиз”, - деди Собянин РБК нашрига берган интервьюсида.

Хулоса қилиб айтганда, мигрантлар йўқлиги инфляция ўсишига сабаб бўлди. Лекин бизнес мослашмоқда, иш ҳажми ҳам ўсмоқда.
Шунингдек, Собянинг пандемия оқибатида Москва неча пул йўқотганига ҳам ойдинлик киритди. Мэр айтишига қараганда, 1,5 йиллик пандемия даврида Россия пойтахти 600 миллиард рубл зарар кўрган. Бунинг ичига ўтгун йили бюджжетга тушмаган 200-250 миллиард рубл ва пандемия оқибатларига қарши кураш учун сарфланган 350 миллиард рубл киради. Шунингдек давлат томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард рубл сарфланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала