Президент миллатлараро дўстликка ҳисса қўшаётган фуқароларни мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Oбуна бўлиш
Мукофотланган фуқаролар орасида Ўзбекистонда яшаётган қирғиз, рус, украин, татар, корейс ва бошқа турли миллатлар вакиллари бор.
ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Республикада миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган 60дан ортиқ фуқароларни мукофотлади. Бу ҳақида 30 июль куни эълон қилинган фармонда айтиб ўтилган.
Президент фармонида, хусусан қуйидаги фуқаролар тақдирланган:
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
Джаббаров Рахматулла Маматович - Республика қирғиз миллий маданий маркази раиси
Пак Виктор Николаевич - Республика корейс миллий маданий маркази раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси
Юсупов Ғуламзакир Есенович - "Нурлы жол" газетаси бош муҳаррири
Меҳнат шуҳрати” ордени билан
Айтжанов Узакбай Ечанович - Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ғўза селекцияси ва уруғчилиги бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
Акопджанова Галина Алексеевна - Фарғона вилояти рус миллий маданий маркази раиси
Бабаев Борис Рахимович - "Kultura.uz" веб-сайти бош муҳаррири
Бойко Владимир Федорович - "Славутич" Республика украин миллий маданий маркази раиси
Жалменов Уликбек Абилаевич - Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
Капанадзе Вахтанг Ираклиевич - "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси "Зарафшон" қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи
Курбанов Оразмират Режепович - Республика туркман миллий маданий маркази раиси
Курбанов Рустамбек Джавдатович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси
Набиуллин Ришат Хисматуллович - Тошкент шаҳар татар жамоатчилик маданий-маърифий маркази раиси
Пашаева Гулниса Фирузовна - Мирзачўл туманидаги "Расим Ирода" биолабораторияси мудири, Жиззах вилояти
Саломов Абдухалим - Шаҳрисабз туманидаги "Ғелон" қишлоқ фуқаролар йиғинининг нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, Қашқадарё вилояти
Сетян Мартин Вараздатович - Республика арман миллий маданий маркази раиси
Усенов Серикбай Назарович - Республика қозоқ миллий маданий маркази раиси
Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонда I ва II даражали “Соғлом авлод учун” ордени, II даражали “Саломатлик” ордени, “Дўстлик” ордени, “Соғлом турмуш” медали, “Содиқ хизматлари учун” медали ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланганлар бор. Фармон матни билан батафсил қуйида танишиш мумкин.
Маълумот учун, БМТ қарорига мувофиқ, 30 июль – бутун дунёда Халқаро дўстлик куни сифатида нишонланиб келади. Ўзбекистонда ҳам 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан ушбу сана Халқлар дўстлиги куни деб белгиланди. Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан баёрам табриги ҳам йўллаган эди.
Янгиликлар лентаси
0