Дунёда

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Бишкекка сўроқ қилиш учун олиб келинди

© Sputnik / Александр Натрускин Аскар Акаев
 Аскар Акаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Қайд этилишича, Акаев ҳозир МХДҚ биносида ва у ерда унинг иштирокида “Қумтор” олтин конига оид жиноят иши доирасида зарурий тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Бишкекка олиб келинди, у билан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри хабар қилмоқда.
"Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) томонидан кўрилган чоралар натижасида 2021 йил 2 август куни собиқ президент Асқар Акаев Бишкек шаҳрига олиб келинди, шундан сўнг зудлик билан Идоралараро тергов гуруҳига топширилди”, -дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Акаев ҳозир МХДҚ биносида ва у ерда унинг иштирокида “Қумтор” олтин конига оид жиноят иши доирасида зарурий тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Кыргызской Республики Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Дунёда
Жээнбеков устидан берилган аризани Қирғизистон МХДҚ ва ИИВ кўриб чиқади
Аввалроқ Қирғизистоннинг биринчи ва иккинчи президентлари Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевлар мамлакатдаги энг йирик олтин кони бўлган “Қумтор” иши бўйича халқаро қидирувга берилган эди.
Акаев 1990-2005 йилларда Қирғизистон президенти бўлган. 2005 йилда "Лолалар инқилоби"дан сўнг истеъфога чиққан эди. Ўшандан буён Москвада яшаб ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала