Афғонистон чегараларида учёқлама манёврлар: улар қандай мақсадда ўтказилмоқда

© Пресс-служба Минобороны УзбекистанаСовместные учения "Восток–2019" военнослужащих Узбекистана и России
Совместные учения Восток–2019 военнослужащих Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Афғонистон билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ниятида, лекин афғон заминида мавжуд бўлган ўнлаб террорчи гуруҳлар ҳақида ҳам унутган эмас.
Россия ва Ўзбекистон қўшинларининг муштарак машғулотлари 2 август куни Афғонистон билан чегарада, Ўзбекистоннинг Термиздаги тоғли полигонда бошланди. Ҳарбий гуруҳ қуруқликдаги кучлар, зарба авиацияси, замонавий разведка ва нишонларни кўрсатиш тизимлари ёрдамида Ўзбекистон мудофаа ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича вазифаларни машқ қилмоқда.
Манёврларга 1500 нафарга яқин аскарлар ва офицерлар, 200 дона жанговар техника, шунингдек, Россия Кант авиабазасининг Су-25СМ штурмчи самолётлари жалб қилинган. Учувчилар ҳаводан зарбалар орқали муштарак қўшинлар гуруҳлари ҳаракатларини қўллаб-қувватлашади.
Президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Афғонистон президенти вазият ёмонлашишини АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилиши билан боғлади
КХШТ кучлари - ҳаракатда. Россиянинг Кант бирлашган ҳарбий авиабазаси - Коллектив тезкор жойлаштириш кучларининг авиация компоненти бўлиб, бўлинма сифатида ҲҲК 14 армияси ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа таркибига киради. Кант авиабазаси КХШТга аъзо давлатлар, жумладан дўстона Ўзбекистоннинг ҳам ҳудуд ва ҳаво майдонларини - аслини олганда эса, умумий хавфсизлик маконининг хавфсизлигини таъминлайди.
Биринчи август куни Ўзбекистоннинг 200 га яқин ҳарбий хизматчилари Афғонистон билан чегарадош бўлган Тожикистон Ҳарб-Майдон полигонига етиб келишди. Бу ерда 5-10 август кунлари Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшинларининг иккинчи қўшма машғулоти бўлиб ўтади. Қисмлар ўз техникаларида Термиз полигонидан 200 километрга яқин маршни амалга ошириб, 200 километрга яқин масофани енгиб ўтдилар. Манёврлар ҳудудида қўмондонлик пунктлари жойлаштирилган ва ўт очиш позициялари жиҳозлантирилган.
Тожикистондаги Ҳарб-Майдон чегара полигонидаги машғулотлар Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон бирлашган ҳарбий гуруҳининг жанговар ҳамжиҳатлигидан бошланади. Асосий босқичда уч давлат ҳарбий хизматчилари давлат чегарасини бузган ноқонуний қуролли тузилмани йўқ қилиш тактикасини машқ қилади. Маневрларнинг барча босқичларида разведка-ўт очиш ва разведка-зарба комплексларини қўллаш орқали тактик ҳаракатлар кўзда тутилган.
Военнослужащие во время совместных антитеррористических учений коллективных сил быстрого реагирования государств-членов ОДКБ на полигоне Халкайер в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон афғон чегараси яқинида ҳарбий машқ ўтказади
Биз Термиз ва Ҳарб-Майдон полигонларида ўтказиладиган чегара машғулотлари аста-секинлик билан икки республика ҳудудида потенциал душманни мағлуб этиш учун қай тарзда Россия, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ягона қўшма операциясига интеграллашаётганини кузатмоқдамиз. Жами бўлиб 2500 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 500 га яқин қурол ва ҳарбий техника жалб қилинади.
Бу ерда ўта нозик сиёсий ҳолатни инобатга олиш лозим – Ўзбекистон КХШТга аъзо эмас, аммо қўшма манёврларда мамлакат иштироки, расмий Тошкент ягона минтақавий хавфсизлик тизимини шакллантиришда умумий хавотир ва харажатларни бўлишишини тасдиқлайди.

Россия позицияси

Афғонистон билан чегарадаги Россия ҳарбий контингентининг асосий қисмини 201-ҳарбий база (Тожикистон) бўлинмалари ва махсус кучлар бўлинмалари ташкил этади. Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин белгиланган вазифаларга кафолатланган ечимларни топиш учун Россия қўшинлари контингентини 1800 кишига ва 420 дона ҳарбий техникага оширишга қарор қилди. Яъни, Тожикистон Республикаси ҳудудида ўтказилаётган қўшма машғулотларда Россия техникаси сони икки бараварга ошди.
Тактические занятия мотострелковой бригады ЮВО МО РФ в Дагестане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Россия ҳарбийлари афғон-тожик чегарасига етиб келишди - видео
Фуқаролар уруши билан банд бўлган толиблар Марказий Осиё мамлакатларига бостириб киришни режалаштирмаётгандек гўёки, шунга қарамай, КХШТ чегаралари яқинидаги вазият мураккаб. Июл ойи бошида "Толибон"* Афғонистоннинг бешта давлат - Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Хитой, Покистон ва Кашмир (Ҳиндистон, Хитой ва Покистон баҳсли) билан чегараларини назоратга олди. Москва Афғонистон ҳокимияти толиблар томонидан тўлиқ эгаллаб олинишига тайёр ва гарчи воқеаларнинг бундай ривожланишини аниқ рўй беради, деб ҳисобламаса ҳам, РФ турли сценарийларга тайёр, - деди РФ Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакил Замир Кабулов.
Афғонистон билан 1344 километрлик чегарага эга бўлган Тожикистон Республикасининг хавфсизлиги жуда катта ташвиш туғдирмоқда. Россия "Толибон"* юзида барча террорчи уюшмаларни "жиҳод" Афғонистон чегарасидан чиқадиган тақдирда, ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилишга тайёр эканлиги ҳақида расман огоҳлантирди. Зарурат туғилганида, Россиянинг 201 -ҳарбий базаси зудлик билан Тожикистонга ёрдам беради ва бу ерда бутун Марказий ҳарбий округнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш имкониятларини ҳисобга олиш керак.
Люди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Қўлни кесиш, қамчи билан савалаш – оддий афғонлар Толибон* даврини қандай эслайди
Афғонистондаги вазият мураккаблашгандан сўнг, 201-база сезиларли даражада мустаҳкамланди, бригададан дивизия штатига ўтказилди ва янги жанговар техника билан қайта жиҳозланди. Мисол учун, 2018 йилдан бошлаб мотоўқчилар энг янги "Бережок" жанговар модулига эга модернизация қилинган БМП-2М пиёдалар жанговар машиналарини олишмоқда (бу уларга кечаси ва кундузи самарали жанг қилиш имконини беради). Бундан ташқари, Ҳисор аэродромида 201-база авиа-гуруҳи Ми-24 зарба вертолётлари ва Ми-8МТВ5-1 кўпнишонли вертолётлари қайта ташкил этилган. Винтқанотли машиналар Афғонистон билан чегарадош тоғли ҳудудларини патрул қилишда иштирок этмоқда.
Россия чегарачилари тожик-афғон чегарасини қўриқлашга жалб қилинмайди, бироқ Тожикистонга Россия ФСБ чегарачилари маслаҳатчилари ёрдам бермоқда. Давлат чегаралари мустаҳкамлигида жанговар авиация катта аҳамиятга эга. Шунинг учун, Панж дарёсига яқин жойга, Ҳисор аэродромига Россиянинг Су-25 ҳужум самолётлари жойлаштирилди, бу штурмовиклар кетида ҲҲК Ҳаво ҳужумидан мудофаа 14-армияси қудрати "кўз-кўз" бўлмоқда.
Military Watch журнали ((https://militarywatchmagazine.com/article/russian-su25-show-force-afghan-border) Россия Марказий Осиёда муҳим ҳарбий иштирокини сақлаб қолаётганини ва Су-25 самолётларининг жойлашуви РФ қўшниларига таҳдид солувчи ҳар қандай кучлар учун сигнал сифатида хизмат қилишини қайд этади. Штурм самолётлари дунёдаги энг кучли қисқа масофали ҳаво кўмаги платформаси ҳисобланади. Бу самолёт Афғонистон, Сурия ва ҳозирги замоннинг бошқа қайноқ нуқталарида ҳарбий ҳаракатларда фаол қатнашган.
Пилотажная группа Русские витязи на самолетах Су-30СМ  во время выполнения летной программы на МАКС-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Россиянинг Су-25 ҳужум самолётлари Тожикистонга етиб келди
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида ўтказилган қўшма ҳарбий машғулотлар, табиийки, шимолда "русларнинг катта кучлари бор", деб ҳисоблайдиган толибларни анчайин ҳавотирга солди, шунинг учун аксарият "биродарлар" Афғонистон жанубига йўл олишди. Шундай қилиб, Россия ва унинг иттифоқчилари Марказий Осиё мамлакатларига ҳарбий таҳдидлар потенциалини қўшни давлатнинг ички ишларига бевосита аралашмаган ҳолда камайтирмоқда.

Ортиб бораётган зиддиятлар

Афғонистоннинг турли провинцияларида жанговар ҳаракатлар давом этмоқда, энг шиддатли жанглар Нангарҳар, Пактия, Пактика, Логар, Қандаҳор, Ҳирот, Фарёб, Жаузжан, Балх, Саманган, Ҳелманд, Тохар, Қундуз, Баглан ва Каписа провинцияларида кечмоқда.
1 августга ўтар кечаси толиблар Қандаҳор аэропортига ракеталар ёрдамида ўққа тутди (айтишларича, гўёки ўша томондан бомбардимон қилинган), шундан сўнг барча авиа-рейслар бекор қилинди. Ҳиротда жангарилар БМТ офисига ҳужум қилишди - мажмуанинг кириш қисмлари гранатомётлар ва пулеметлардан ўққа тутилди, қурбонлар бор.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Толиблар чегарада: ШҲТ мудофаа вазирлари Душанбеда қандай дори ёзиб беради?
Мамлакатни тарк этган Қўшма Штатлар 2 август куни жанубдаги Ҳелманд провинциясидан толиблар бўйлаб авиазарбаларни амалга оширдилар, бу афғонлараро тинчлик музокараларининг ҳалокатли ҳолатини тасдиқлайди.
Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани кеча парламентнинг фавқулодда йиғилишини чақирди ва унда ҳукумат миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш учун янги олти ойлик режани бошлаганини эълон қилди: армия стратегик объектларни ҳимоя қилади, полиция шаҳарлар хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади. Шубҳасиз-ки, куч тузилмалари билан қамраб олмаган майдон толибон қўлида қолади, бундай истиқбол эса янги жанглар ва қурбонларни ваъда қилмоқда.
Аввалроқ "Толибон"* матбуот-котибининг Twitter-аккаунтида (Доналд Трампдан фарқли ўлароқ, уни блоклашмайди) жанговар-диний ҳаракат жангариларининг суратлари чоп этилган эди. Уларнинг қуролланганлиги Америка махсус кучларидан қолишмайди.
Бу орада, АҚШ мамлакатни тарк этганидан сўнг, афғон қуролли кучларининг келажаги катта савол остида қолмоқда, бу энг аввало, ишончли ёнилғи етказиб берувчилар йўқлиги билан боғлиқ. Афғонистонни қайта қуриш бўйича махсус инспекторининг сўнгги ҳисоботига кўра, Пентагон охирги 10 йил ичида Афғонистон куч тузилмалари учун 3,74 млрд долларлик ёқилғи сарфлаган, 2025 йилгача эса яна 1,45 миллиард доллар сарфланиши кўзда тутилган.
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Эрдоған Туркия Қобул аэропортини бошқаришга тайёрлигини эълон қилди
Бу ерда муҳим муаммо – логистикадир. Афғонистон ва Туркия ҳарбий идораларининг раҳбарлари Бисмилла Хон Муҳаммади ва Хулуси Акар 31 июль куни телефон орқали Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилишди, яъни Қобулдаги турк ҳарбий иштироки лойиҳаси ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Балки бензин ва дизел ёқилғисини авиатанкерлар ёрдамида етказиб бериш режалари бордир (аксарият провинцияларда ер усти транспорт коммуникациялари толиблар томонидан блокланган).
НАТО ҳарбий инструкторлари Туркияда Афғонистон спецназларини ўқитишни бошлашди. Бунга параллел равишда, 200 нафар афғон таржимон-коллаборационистларининг биринчи гуруҳи АҚШга, Виржиния штатидаги Форт Ли базасига эвакуация қилинди. Эслатиб ўтаман, 20 мингга яқин афғон таржимонлари иммиграция визасини олиш учун ариза топширганлар. Толибларнинг "исломий амирлиги"даги ўрта аср жаҳолатида яшашга рози бўлмаган Афғонистоннинг қолган фуқаролари-чи, улар нима қилиши керак?
* – РФда таъқиқланган террористик уюшма.
Янгиликлар лентаси
0