Дунёда

Афғонистон ҳукумати толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишТабличка на столе представителей движения "Талибан"
Табличка на столе представителей движения Талибан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Афғонистон, толиблар билан агар улар террорчиликни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Афғонистон ТИВ раҳбари Мохаммад Ханиф Атмар мамлакат расмийлари "Толибон"* ҳаракати билан битта шарт асосида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди - буни учун ҳаракат террорчиликни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши лозим.
""Биз "Толибон" билан ишлашга, уларни ҳукуматга қабул қилишга тайёрмиз, улар билан тинчлик ўрнатишга ва улар билан ҳокимиятни бўлишишга тайёрмиз. Бунинг учун шартларимиз ҳам кўп эмас, аслида биттагина - Афғонистон келажаги мамлакат ичида афғон халқининг эркин иродаси, ташқи чегараларида эса Афғонистон бирорта бошқа давлатлар учун хавф туғдирмаслиги керак ва бизда битта ҳам хорижий террорчи куч бўлмаслиги керак... Бизнинг ҳукумат "Толибон"*ни ҳукуматнинг бир қисми сифатида битта шарт асосида қабул қилишга тайёр - бунинг учун улар терроризмни қўллаб -қувватлашни тўхтатиш шарт", - деб айтган Атмар "Известия" нашрига берган интервьюсида.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Колумнистлар
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Атмарнинг таъкидига кўра, хорижий сафдошлари ёрдамида толиблар 34 провинциянинг 31тасида ҳукумат қўшинларига қарши жанг олиб боришмоқда. "Бу "Толибон"*нинг энг ғайриинсоний ва шафқатсиз кампанияси", - деди Мохаммад Ханиф Атмар.
Афғонистонда ҳукумат қўшинлари билан қишлоқларнинг муҳим ҳудудларини эгаллаб олиб, йирик шаҳарларга ҳужумга ўтган "Толибон"* жангарилари ўртасида қарама--қаршилик авж олган. Ўтган ҳафтада берилган хабарларга кўра, исёнчилар мамлакат ғарбидаги Ҳирот провинциясига яқинлашишган, шунингдек, Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг асосий шаҳри Лашкаргоҳда жанглар олиб борилмоқда.
Что происходит с афганцами после прихода талибов? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Видео
“Толибон”* ҳужуми туфайли афғонлар уйларини ташлаб, қочмоқда - видео
Мамлакатдаги ностабиллик АҚШ маъмуриятининг қўшинларни 11 сентябргача Афғонистондан олиб чиқишни тугатиш ҳақидаги ваъдалари фонида кучаймоқда. 2020 йилда Вашингтон ва "Толибон"* ўртасида Доҳада 18 йил давом этган урушдан кейин биринчи тинчлик битимини имзолади. У 14 ой ичида хорижий қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш ва маҳбуслар билан ўзаро алмашувдан сўнг афғонлараро мулоқотни бошлашни кўзда тутади.
* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала