Маданият

Бухорода 16 асрда қурилган Абдуллахон мадрасасининг девори қулаб тушди

© Фото очевидцаОбрушение Кош Медресе в Бухаре
Обрушение Кош Медресе в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
“Маданий мерос” агентлиги мадраса деворини қайта тиклашни 6 миллиард сўмга баҳолади.
ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Бухоро шаҳрида 16 асрда қурилган Абдуллахон мадрасасининг девори қулаб тушди. Бу ҳақида расмий манбааларга асосан Sputnik мухбири хабар қилмоқда.
Ушбу вазият юзасидан Бухоро вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилмоқда.
“Ҳақиқатдан ҳам, кўп йиллик техноген жараёнлар (иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши) таъсирида жорий йилнинг 30 июль куни “Абдуллахон” мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушган”, - дейилган хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Шу билан бирга “Маданий мерос” агентлигининг вилоят бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, реставраторлар ва бошқа мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, реставрация ишларини ташкил қилиш бошланган.
“Маданий мерос” агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси, маълумотларга кўра, Абдуллахон мадраса деворини қайта тиклаш харажатлари 6 миллиард сўмни ташкил қилиши мумкин.
© Фото очевидцаОбрушение Кош Медресе в Бухаре
Обрушение Кош Медресе в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Обрушение Кош Медресе в Бухаре
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала