Ушбу футболкага муносиб эканимни тасдиқлаш учун ҳамма ишни қиламан - Шомуродов "Рома"да

© Клуб "Roma" Шомуродов в "Роме"
Шомуродов в Роме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Oбуна бўлиш
Элдор Шомуродов "Рома" таркибида ўзининг одатий "14" рақами остида майдонга тушади.
ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Элдор Шомуродов расман "Рома" сафига қўшилди ва илк бор ушбу жамоа футболкасида суратга тушди. Бу ҳақида футбол клубининг расмий саҳифаси хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, “Рома” Шомуродовнинг спорт ҳуқуқларини “Женоа”дан 17,5 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олган. Шартномага, шунингдек, Шомуродов келажакда бошқа жамоага қимматроқ “сотилган” тақдирда “Женоа” бундан фоиз олиши ҳам қайд этилган. Элдор Шомуродов билан шартнома 2026 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

“Менинг карьерамда “Рома” - бу олдинга қўйилган улкан қадам. Мен ушбу футболкага муносиб эканимни, ҳамда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирида ўз ўрнимни тасдиқлаш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Музокараларнинг тез якунланиши, бу – менинг ўзимни тезроқ жамоадошларим ҳамда тренер ихтиёрига топшириш истагимни билдиради”, - деди Шомуродов янги жамоа таркибидаги биринчи интервьюсида.

"Рома" таркибида Шомуродов ўзининг одатий "14" рақами остида майдонга тушади. Элдор ушбу рақамда "Ростов" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида тўп сурган эди.
Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Италиянинг бир неча етакчи жамоалари Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётган эди. Улар орасида “Ювентус” ва “Интер” ҳам бор эди.
Маълумот учун, 1927 йилда ташкил қилинган "Рома" Италиянинг етакчи профессионал клубларидан бири ҳисобланади. Сўнгги 20 йилда "Рома" А-серияда 1 маротаба олтин, 8 маротаба кумуш ва 2 маротаба бронза медал соҳиби бўлган. Турли рейтинглар бўйича "Рома" италиянинг энг кучли (топ) футбол жамоалари орасида 5-ўринда туради.
Янгиликлар лентаси
0